Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

19.03.2016

Автотўхташ тизими барча автомобилларга мажбурий ўрнатилади

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 193
Автотўхташ тизими барча автомобилларга мажбурий ўрнатилади

АҚШ Миллий йўл хавфсизлиги маъмурияти (NHTSA) ва Америка Йўл хавфсизлиги суғурта институти (IIHS) 20та автомобиль компанияси барча машиналарга автомат равишда тўхтатиш тизими ўрнатилишига келишиб олганини маълум қилди. Бу ҳақда NHTSA сайти маълумотига таяниб Мотор.ru хабар бермоқда.

Келишувга кўра, 2022 йилнинг 1 сентябридан бошлаб автоматик фавқулодда тўхташ тизими барча машиналарнинг базавий комплектациясидан ўрин эгаллаши мажбурий талаб ҳисобланади. Мазкур мазмундаги шартномани General Motors, Ford, Fiat Chrysler Automobiles (FCA) ва Volkswagen концернлари, Jaguar Land Rover альянси, шунингдек, Kia, Hyundai, Mazda, Mercedes-Benz, Mitsubishi, Subaru, Toyota, Volvo ва Tesla Motors компаниялари имзолади.

Қайд этилишича, юқорида санаб ўтилган автоишлаб чиқарувчилар Америка бозорига етказиб бериладиган 99 фоизгача автомобилларни тақдим этади.

IIHS вакилларининг ҳисоб-китобига кўра, автомобилларни бундай тизим билан мажбурий таъминлаш уч йил давомида 28 минг тўқнашув ва ЙТҲ вақтида 12 минг жароҳатланишларнинг олдини олади.

2013 йилдан тўсиқлар қаршисида автомат тўхтатиш тизимининг мавжуд бўлиши IIHS хавфсизлик суғуртаси институтининг Top Safety Pick + мукофотини олишда асосий шарт қилиб белгиланган эди.

Бундан аввалроқ эса IIHS тадқиқотлари олд тўқнашувларни бартараф этиш тизими бир автомобиль бошқасининг орқасидан уриши ҳолатлари жами тўқнашувларнинг 39 фоизини ташкил этаётган бир вақтда ЙТҲ сонини кескин камайтириши мумкинлигини кўрсатганди.

2018 йилнинг 1 майидан эса АҚШда барча енгил автомобиллар, юк машиналари ва вазни 4,5 тоннагача бўлган автобусларга орқа томонни кўрсатадиган камераларнинг ўрнатилиши мажбуриятини юклайдиган қонун кучга киради.

Шунингдек, яқиндагина Volvo компанияси 2017 йилдан бошлаб ўзининг 90-сериядаги XC90 йўлтанламаси, S90 седани ва V90 универсалига йирик жониворларни аниқлаш тизимини ўрнатиши ҳақида хабар қилинган эди.

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar