Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

17.03.2016

Bentley автомобиллари салонида “голографик хизматкор” қўлланади

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 292
Bentley автомобиллари салонида “голографик хизматкор” қўлланади

Британиянинг Bentley компанияси автоном ҳаракатланувчи келажак лимузини интерьери тасвирланган суратларни эълон қилди. “Голографик хизматкор”ни ўз ичига олган инновацион ҳашаматли салон концепцияси британ маркасининг 50 нафар етакчи мутахассиси томонидан унинг бош дизайнери Штеван Зилафф раҳбарлигида ишлаб чиқилди.

Мазкур иш келгуси йигирма йилда қимматбаҳо автомобиллар интерьери дизайни қайси йўналишда ривожланиши мумкинлигини кўрсатмоқда. Зилафф фикрига кўра, келгусида шахсий ҳайдовчилар ўрнини автоном бошқарув тизимлари эгаллайди. Йўловчилар бўлинмаси кенгайиб, унга қарама-қарши жойлаштирилган иккита диван ўрнатилади. Эшик панелларига қалинлиги 0,5 миллиметр бўлган эгилувчан мультимедия комплекси дисплейлари жойлаштирилади.

Марказий стол устида эса проектор ёрдамида “голографик хизматкор” тасвири гавдалантирилиб, дизайнернинг сўзларига кўра, у билан суҳбатлашиш ҳам мумкин бўлади.

Bentley автомобиллари салонида “голографик хизматкор” қўлланади

Бундан ташқари, немис мутахассиси яқин келажакда Bentley моделларида пайдо бўладиган бошқа дизайнерлик ва техник ечимлар тўғрисида ҳам сўзлаб берди. Масалан, 2017 йилда тақдимоти бўлиб ўтиши режалаштирилган кейинги авлод Continental моделида 3D-принтерда чоп этилган кўплаб интерьер элементлари ўрин олади. Шунингдек, келгуси автомобилларда органик ёруғлик диод (OLED)ли оптика қўлланилади. Ушбу технология айни пайтда Audi ва BMW автомобилларида қўлланилмоқда.

Ниҳоят, компания ўзининг “Flying B” фирма белгиси ҳамда “Winged B” ахборот тахтачасини ҳам модернизация қилиш устида иш олиб бормоқда. Зилаффнинг фикрича, улар корпоратив услубнинг муҳим таркибий қисми саналгани боис янгиланишларга алоҳида аҳамият қаратилади.

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Teglar: Bentley

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar