Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

17.03.2016

Россияда Ravon Nexia R3 автомобиллари сотувга чиқарилиши кейинроққа қолдирилди

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 264
Россияда Ravon Nexia R3 автомобиллари сотувга чиқарилиши кейинроққа қолдирилди

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилувчи Ravon Nexia R3 автомобиллари Россияда сотувга чиқарилиши белгиланган муддатдан кечиқмоқда. Аввал белгиланган апрель ўрнига “ҳамёнбоп” машина Россияда ёз ўртасига яқин сотувга чиқарилади.

“Нексия” ўрнига келувчи Т-250 автомобилининг серияли ишлаб чиқарилишини ўзлаштириш лойиҳаси амалга оширилиши якунланмоқда. Т-250 автомобиллари серияли ишлаб чиқарилиши ва экспорти 2016 йил 2-чораги охирига белгиланган”, деб “Ўзавтосаноат” АК расмий хабарини келтирди “Колеса.ru” нашри.

Auto.vesti.ru сайти маълумотларига кўра, “Ravon Nexia R3” автомобили Россияда тахминан 2016 йил июлдан бошлаб сотувга чиқарилиши керак.

Янги “Nexia R3” анчагина ихчам бўлиб, 4330 мм узунликка, 1690 мм энга ва 1505 мм баландликка эга. Юкхона сиғими 220 литрни ташкил қилади. Машина 1,5 литрли, 4 цилиндрли, 107 от кучига эга, Евро-5 стандартларига мос келувчи двигатель билан жиҳозланади. Машина, шунингдек, 6 поғонали автоматик узатмалар қутиси билан таклиф қилинади.

Янги машинанинг нархи 2015 йил кузида эълон қилинганди. Машинанинг базавий версияси “Ravon Nexia R3 Comfort” (бир дона хавфсизлик ёстиғи, барқарорлаштириш тизими, магнитола ва руль гидрокучайтиргичи мавжуд) 379 минг рубль, ўртача “Optimum” версияси (кондиционер, олд электр ойнакўтаргичлар, электр ойналар, марказий қулф мавжуд) 439 минг рубль, “Elegance” версияси (иккинчи хавфсизлик ёстиғи, орқа электр ойнакўтаргичлар, енгил қотишмали ғилдирак дисклари мавжуд) механик узатмалар қутисига эга варианти 489 минг рубль ва автомат узатмалар қутисига эга варианти 529 минг рубльга баҳоланганди. Савдолар бошланишига яқин нархлар бироз ўзгартирилиши мумкин.

Ravon Nexia R3 седани номи ўзгартирилган биринчи авлоддаги Chevrolet Aveo модели ҳисобланади.

Манба: Kun.uz

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar