Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

16.03.2016

Сотиб олди-ю, шалоғини чиқарди: футболчилар иштирокидаги 10 та автоҳалокат

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 291
Сотиб олди-ю, шалоғини чиқарди: футболчилар иштирокидаги 10 та автоҳалокат

«Милан» ҳужумчиси М’Байе Ньянг яқинда автоҳалокатга учради. Шу хабар асносида футбол юлдузлари ўзларининг қимматбаҳо автомобилларининг пачоғини чиқарган ҳолатларни бир эсга оламиз.

Артём Милевский

Бу рейтингни руминларнинг «Конкордия» клубининг янги аъзоси Артём Милевский билан бошласак тўғри бўларди. Бундай дейишимизга сабаб, Милевский шунга ўхшаш ҳолатларга тушиш борасида анча-мунча “тажрибага эга”.

Туркия сафари чоғида у ўзининг «Феррари»сини йўл четидаги тўсиққа юқори тезликда бориб урган. Аниқланишича, Артём маст ҳолатда рулга ўтирган. Қимматбаҳо «Феррари»ни тиклашнинг иложи бўлмаган.

Сотиб олди-ю, шалоғини чиқарди: футболчилар иштирокидаги 10 та автоҳалокат

Фото: dha.com.tr

“Тушунаман, мен айбдорман… Лекин менга ачинманг. Руни ёки Криштиану ҳам «Феррари»сини уриб олган”, – деган эди йўл транспорт ҳодисасидан кейин украиналик ҳужумчи. Яна шуниси ажабланарлики, бу воқеадан бир йил олдин унинг ҳашаматли «Мазерати»си ўз ҳовлисида ёниб кетган эди.

Криштиану Роналду

Португалия термасининг сардори ҳам, юқорида Милевский айтганидай, италянларнинг худди шу русумдаги спорт автомобилидан бирини дабдала қилишга улгурган. Мадриднинг “Реал”ига келмасидан олдин ҳам Криштиану учқур ва қимматбаҳо автомобилларга ишқибоз эди.

Сотиб олди-ю, шалоғини чиқарди: футболчилар иштирокидаги 10 та автоҳалокат

Фото: Reuters

Футбол юлдузи Англиядалигида нархи 200 минг фунт стерлинг турадиган «Феррари»ни Манчестер шаҳри туннелларидан бирида уриб олган эди. Криштианунинг иқрорлик билдиришича, у «МЮ» машғулотларига кечикаётгани учун тезликни оширган ва оқибатда машинани бошқаролмай қолган.

Райан Танниклифф

Сотиб олди-ю, шалоғини чиқарди: футболчилар иштирокидаги 10 та автоҳалокат

Фото: sport.img.com.ua

2012 йилда “қизил иблис”лардан яна бири ўзининг транспорт воситасини бошқаролмай қолган эди. Ярим ҳимоячининг у даражада юлдузлик мақомига чиқиб улгурмагани ва ўша пайтда эндигина 19 ёшга кирганини инобатга оладиган бўлсак, унинг 60 минг фунт стерлинг турадиган Range Rover харид қилиши эътиборга лойиқ воқеа. Афсуски, Танниклиффнинг бу хариддан туйган қувончи атиги бир соатга чўзилди. У тўғри бориб фургонга урилди ва уни ёнламасига бир неча метрга судраб кетди. Ёш қоидабузарнинг “юлдуз”лигини инобатга олмаган полициячилар маст ҳолатда автомобил бошқарганликда гумон қилиб Райанни шу заҳоти ҳибсга олишди. Ҳозир у чемпионшипда, “Фулхем” сафида иштирок этмоқда. Айтгандай, у ҳозир йўлларда анча интизомли бўлиб қолган.

Андрей Ешенко

Сотиб олди-ю, шалоғини чиқарди: футболчилар иштирокидаги 10 та автоҳалокат

Фото: www.sports.ru

Ўтган йили «Кубан»нинг собиқ ўйинчиси Андрей Ещенко тезликни 170 км/соатга оширган ва уловни бошқаролмай қолган. Бетон тўсиққа урилган «Ниссан»ни тиклашнинг иложи бўлмаган. Врачлар ёрдамини рад этган Андрей ҳодиса жойини ўзи тарк этган.

Макс Майер

Сотиб олди-ю, шалоғини чиқарди: футболчилар иштирокидаги 10 та автоҳалокат

Фото: dailymail.co.uk

Январнинг бошида «Шальке-04» ярим ҳимоячиси таътилни Маямида ўтказди. Шаҳар ичида юриш учун у ўзига 600 минг евро турадиган «Lamborghini»ни танлади. Машина қанчалик қиммат бўлмасин, у ноқулай об-ҳаво шароитида футболчига панд бериб қўйди: кучли ёмғир сабаб Макс аввал тўсиққа, кейин бошқа бир автомобилга бориб урилди. Машинани таъмирлаш унга қанчага тушганини айтиб ўтирмаса ҳам бўлади. Унинг бахтига пулнинг каттагина қисмини суғурта компанияси тўлаган.

Никлас Бендтнер

Сотиб олди-ю, шалоғини чиқарди: футболчилар иштирокидаги 10 та автоҳалокат

Фото: ss.sport-express.ru

2009 йилда ҳали даниялик чарм тўп устаси “Арсенал” сафида эди. Навбатдаги машғулотга келаётган Бендтнер машғулот базасига яқин қолганда машинасини йўл бўйидаги дарахтга бориб урган. Ҳужумчининг «Астон Мартин»и бир уюм темир-терсакка айланган. Ўзи эса ғурра ва енгил лат ейишлар билан омон қолган. Шунга қарамай, Никлас ўшанда Чемпионлар лигасидаги «Олимпиакос» билан бўлган ўйинни ўтказиб юборишга мажбур бўлган эди.

Карим Бензема

Сотиб олди-ю, шалоғини чиқарди: футболчилар иштирокидаги 10 та автоҳалокат

Фото: pp.vk.me

Ўша йили Франция терма жамоаси ҳужумчиси ҳам автомобилни бошқариш билан боғлиқ муаммоларга дуч келган эди.

Аввалига у Мадридда ўзининг йўлтанламаси билан панжарага бориб урилган. Бир ой ўтиб эса, туғилган кунини нишонлаётган Каримнинг кўнгли кўча пойгасида қатнашишни тусаб қолади. Бунинг оқибатида “Реал” ўйинчиси гижинглаган «Lamborghini»сининг пачоғини чиқаради. Шунақа, вақтичоғлик харажат талаб қилади.

Артуро Видаль

Ўтган Америка кубогида Чили терма жамоаси ярим ҳимоячиси нафақат ажойиб ўйинлари, балки шов-шувли жанжаллари билан ҳам ном чиқарган эди.

Сотиб олди-ю, шалоғини чиқарди: футболчилар иштирокидаги 10 та автоҳалокат

Фото: footballsmile.ru

Видаль рафиқаси билан ҳашаматли “Феррари”сида йўл транспорт ҳодисасига учрайди. Футболчининг қизил автомобили бошқа икки автомобилга бориб урилган ва йўл четига учиб чиқиб кетган. Буям етмагандай, Артуронинг қон таҳлили унинг алкоголь истемол қилганини кўрсатган. Фалокат пайтида айнан у рулда бўлгани учун бир муддат турмада ўтиришига тўғри келган. Кейинроқ у ўзининг қилмишлари учун бутун мамлакат аҳолисидан кечирим сўраган.

Диафра Сакко

Яна бир «Lamborghini» ишқибози. Январь ойида «Вест Хэм» ҳужумчиси бошқа автомобилга тўқнашиб кетган ва йўл бўйидаги ҳовлилардан бирининг тош деворига бориб урилган.

Сотиб олди-ю, шалоғини чиқарди: футболчилар иштирокидаги 10 та автоҳалокат

Фото: dailymail.co.uk

Қизиқ жиҳати шундаки, ушбу хонадон соҳиби айнан «Вест Хэм»га ишқибозлик қилар экан. Ишқибозлик ўз йўлига, уй эгаси футболчи етказган зарарни тўлиқ ундириб олган Диафранинг ўзи жароҳатланмаган, аммо автомобили темир-терсакка топширишдан бошқасига ярамай қолган.

Марио Балотелли

Сотиб олди-ю, шалоғини чиқарди: футболчилар иштирокидаги 10 та автоҳалокат

Фото: ss.sport-express.ru

2010 йилда Марио ўзини вақтичоғликлару катта орзулар қучоғига отган эди. Аммо Манчестер уни нафақат футболдаги, балки маиший муаммолар билан ҳам кутиб олди. У ўзининг 120 минг фунт стерлинглик «Ауди»сининг пачоғини чиқариб олди. Афсуски, форвард автомобилда ҳаракатланишнинг инглизча қоидаларига ҳам, инглиз футболидаги юқори талабларга ҳам кўниколмади.

Адҳам Ўрол ўғли

Манба: Tafsilot.uz

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar