Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

16.03.2016

Стартер ва генератор узоқ хизмат қилсин десангиз

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 279
Стартер ва генератор узоқ хизмат қилсин десангиз

Эҳтиёж туғилиб янги стартер ва генератор харид қилдингиз. Агар фойдаланиш қоидаларига риоя қилмасангиз, улар ўз муддатини ўтамасданоқ ишкал чиқара бошлайди. Бугунги маслаҳатимизда стартер ва генератор “умрини узайтириш” масалаларига тўхталамиз. Албатта, бундан мақсадимиз чўнтагингизга зарар етишининг олдини олишдир.

Стартер ва генератор ишдан чиқишига ҳайдовчининг қандай хатоликлари сабаб бўлади?

  • Автомобиль тез ўт олмаса, калитни бураганча стартерни узоқ вақт чиғиллатиб айлантириб турадиган ҳайдовчилар бор. Ўт олдириш учун 5-10 сониядан ортиқ айлантириш ярамайди, ундан кўп айлантириш қўпол хатодир. Дарҳол ўт олмаса, бироз вақт ўтиб такрорлаш керак.
  • Машинангиз ўт олмаса, бошқа автомобилга улаб (“прикурить”) юргизиб олаётганингизда двигателингиз ёниқ қолмасин. Бу ҳам генераторга зарар етказади.
    Стартер ва генератор узоқ хизмат қилсин десангиз
  • Аккумулятордан клеммани олмасдан генератор ишини текширганда унга зиён етиши мумкин.
  • Яна бир кўринишидан жуда арзимас хатолик: аккумуляторни улаётганда плюс-минусини адаштириш. Аммо бу кичик хатолик сизга катта зиён келтириши мумкин.

Генератор ва стартер узоқ йиллар коримга ярасин десангиз, қуйидаги қоидаларга амал қилинг.

  • Ёмғирда юрганингизда капот остига сув кирмасин. Ҳалқоб сувга дуч келсангиз айланиб ўтинг, бунинг иложи бўлмаса секинлаб юринг.
    Стартер ва генератор узоқ хизмат қилсин десангиз
  • Двигателни ювгач, генераторни сиқилган ҳаво воситасида қуритиш керак. Бу иш якунига етгач, двигатель бир муддат салт ишласин. Ушбу вақт мобайнида электр истеъмол қилувчи чироқ ва бошқа қурилмаларнинг ҳеч бирини ёқманг.
  • Йўлда баланд мусиқа тинглаш ишқибозлари вақти-вақти билан ашула овозини ўчириб машинадан чиқаётган товушга диққат билан қулоқ солишлари керак. Агар бирор нотабиийлик сезилса, дарҳол устага мурожаат қилиш лозим.

Умид қиламизки, оддий тавсияларимиз сизга асқотади. Сайтимизни кузатиб боринг.

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar