Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

14.03.2016

Jeep еттита йўлтанламас нусхани намойиш қилди

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 229
Jeep еттита йўлтанламас нусхани намойиш қилди

1967 йилдан бери Юта штатининг Моаб шаҳри яқинида Пасха сафари ўтказилади. Йўлсиз шароитда машина ҳайдаш ишқибозлари ўзаро чақчақлашув учун сафарга отланишади. Тўққиз кунлик тадбир бу йили 19-27 март кунлари бўлиб ўтади. Пасха сафари доирасида Jeep маркасининг 75 йиллик тўйи ҳам ўтказилади.

Жип Mopar ательеси билан бирга автомобиль ишқибозлари учун етти нишона нусха тайёрлади. Булар: Jeep Crew Chief 715, Jeep Shortcut, Jeep Renegade Commander, Jeep Comanche, Jeep FC-150, Jeep Trailcat ва Jeep Trailstorm.

Барча нусхалар турли йилларда серияли ишлаб чиқарилган автомобилларни гавдалантиради. Тюнинг мобайнида автомобиллар кучайган, узайган ёки қисқарган, қўшимча қурилмалар ўрнатилган. Нишона нусхалар ўз навбатида чўнтаги бақувват мижозларга кўз-кўзлаш учун мўлжалланган.

Ҳар бир нусханинг ўз хусусияти бор. Масалан, Jeep Trailcat кучлилиги билан ажралиб туради – 717 от кучига эга.

Jeep еттита йўлтанламас нусхани намойиш қилди

Jeep Crew Chief 715 (чапда) Wrangler Unlimited русуми асосида ясалган. 1960-йилларнинг ҳарбий автомобилини гавдалантиради. Jeep Trailstorm (ўнгда) оддий декоратив элементларга эга.

Jeep еттита йўлтанламас нусхани намойиш қилди

Jeep Shortcut русуми Jeep Wrangler 66 смга қисқартирилганидир. Панжара, капот ва бампери ўзига хос.

Jeep еттита йўлтанламас нусхани намойиш қилди

Jeep FC-150 (тепада) 1956 йилда чиқарилган шу номдаги юк машинасининг янгича талқинидир. Jeep Comanche (чапда) пикапи эса Jeep Renegadeнинг узайтирилган кўринишидир. Jeep Renegade Commander (ўнгда) жиҳозлашда кўп меҳнат сарфланганлиги кўринишидан аён.

Jeep еттита йўлтанламас нусхани намойиш қилди

Jeep Trailcat етти русум орасида энг асови мана шу бўлади.

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Teglar: Jeep

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar