Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

14.03.2016

Машина сотиб олишда қуйидаги хатоларни қилманг

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 341
Машина сотиб олишда қуйидаги хатоларни қилманг

Умрида биринчи марта машина сотиб олаётган одам адашиши мумкин. Биз бу жараёнда учраб турадиган хатоликлар рўйхатини туздик. Ўқиб чиқинг, машина харид қилаётганингизда эслайсиз.

  • Номувофиқ машина
  • Машина сотиб олишда қуйидаги хатоларни қилманг

    Сиз машинани нима мақсадда сотиб оляпсиз? Дам олиш кунлари улфатлар билан Чорвоққа бормоқчимисиз? Ёки фақат ўзингиз ва оилангиз учун ихчамгина машина етарлими? Бекор қолганда киракашлик қилиб турмоқчимисиз? Аввал мақсадни аниқлаб олинг. Бўлажак машинангиз мақсадингизга мувофиқ бўлсин.

  • Серхаражат машина
  • Машина сотиб олишда қуйидаги хатоларни қилманг

    Машина ҳайдаб юрмаган бўлсангиз, бу темиртак чўнтакнинг бир чеккасини ўпириб чиқиб кетишини тасаввур қилолмайсиз. “Машина – иккинчи хотин”, деб бекор айтишмаган. Аёл-ку, харажат чиқса, сабр қилади, аммо машина ўжарлик билан “юрмайман”, деб туриб олади.

    Метан ўрнатилган бўлмаса, ҳар гал бензин қуйиш вақтида кайфиятингиз чоғ бўлмаслиги табиий. Бензиннинг нархи шу кетишда давом этса, камига шохобчалардан тез-тез йўқолганида кўчадан икки баробар нархга “баклажка”да сотиб олганингизда юз қиёфангизни тасаввур қиляпмиз.

    Автомобилга хизмат кўрсатиш, эҳтиёт қисмлар сотиб олиш харажатларини ҳам эътиборга олинг.

  • Кутилмаганда таъмирлаш
  • Машина сотиб олишда қуйидаги хатоларни қилманг

    “Иккинчи қўл машина ол. Нима бор, дарров янгисига осилиб”, дейди маслаҳатгўйлар.

    Ҳа, “иккинчи қўл” машина нархи пастроқ. Уёқ-буёғи тирналса, кўп куйинмайсиз. Аммо тажрибали ҳайдовчилар ҳам машина бенуқсонлигини аниқлашга қийналишади. Бунинг учун тажрибали автомеханик билан бозорга чиқиш керак. Сезилмас кичик нуқсоннинг катта чиқими бўлади

    Урилган, юмалаган автомобилларни пардозлаб бозорга олиб чиқиб, учраганга паст нархда пуллайдиган шоввозларга учманг. Машинанинг “суяги бутун” бўлмаса, кетидан оламжаҳон чиқимларни етаклаб юради.

  • Шалағи чиққан машина
  • Машина сотиб олишда қуйидаги хатоларни қилманг

    “Шалағи чиққан машинани ол, уриб олсанг, ачинмайсан, бирйўла тузатишни ҳам ўрганасан”, дейди иккинчи тоифа маслаҳатгўйлар.

    Танангизга бир ўйланг: машинани бирор жойга олиб бориб уриш учун оляпсизми ёки ҳайдаш учунми? Машинани таъмирлашни устага шогирд тушиб ўрганса ҳам бўлади. 2 ва 3 маслаҳатларимизга кўз югуртиринг. Хароб машина – бу йўқ машина дегани, уни одам қилиш учун битта машинанинг пули кетади.

    Янги ҳайдовчи рулда ўзини ноқулай сезади, агар уни абгор машина рулига ўтқазсангиз баттар қийналади.

  • Кўз-кўзлаш учун машина
  • Машина сотиб олишда қуйидаги хатоларни қилманг

    Машина сизни бир жойдан иккинчи жойга муаммосиз элтиб қўйиш учун мўлжалланган транспортдир. Биринчи ўринда у ишончли бўлиши муҳим. Харид вақтида транспортнинг чиройи, безагига эмас шу жиҳатига диққат қаратинг.

    Машинани ясатиб юришни хуш кўрсангиз, тегишли автохизматлар мунтазир. Аммо одамларнинг кўзини куйдириш учун безак бериш риё ва қуруқланишдан бошқа нарса эмас.

  • Олиб сотиш учун
  • Машина сотиб олишда қуйидаги хатоларни қилманг
    Айримлар ортиқча пули бўлса машина олиб “босиб қўяди”. Кейинроқ нархи ошганда сотиб фойда кўриш учун. Салонда сотувчилар маслаҳатни аяшмайди: “мановинисини олинг, келаси йили нархи осмонга кўтарилиб кетади, заводдан чиқаришни тўхтатармиш, доллар курсини кўриб турибсиз” ва ҳоказо. Бу гапларга кар бўлинг.

    Машина нархи ўйнаб турибди. Икки йил олдинги ўртамиёна “Жигули”нинг пулига ҳозир тузуккина “Матиз” беряпти. Шунинг учун машинага инвестиция деб қарамасликни тавсия қиламиз. (P.S. Ушбу маслаҳатимизда бугун бозорда машинани ерга уриб паст нархда сотиб олгач, эртага устига қўйиб сотиб фойда қиладиган машина бозорининг пихини ёрган устомонларини назарда тутмадик.)

  • Савдолашмасдан сотиб олиш
  • Машина сотиб олишда қуйидаги хатоларни қилманг

    “Бугун машина олсам ҳам оламан, олмасам ҳам оламан” деган мақсадни миянгизга қатъий тугиб чиққан бўлсангиз ҳам машина бозорини бир сидра кўздан кечиринг. Айтиладиган нарх бошқа, сотиладигани бошқа. Харидор ва сотувчи ўртасидаги музокарани четдан туриб кузатинг. Савдолашиш шарт. Бунга уқувингиз бўлмаса, савдога уста, пишиқ оғайниларингиздан бирортасини ёнингизга олинг.

  • Салондан дарҳол кредитга харид қилиш
  • Машина сотиб олишда қуйидаги хатоларни қилманг

    Салондасиз. Танлаган машинангизни олишга чоғлансангиз, дилер қулоғингизга шипшимоқда: “ҳозироқ сотиб олинг – ютасиз, ҳар ой арзимаган суммани тўласангиз бас, фақат ҳозироқ кредит шартномасини имзоласангиз бўлди”

    Иродани тўпланг, шартномани дарров имзоламанг. Аввал яхшилаб ўқинг, сизга қандай шартлар таклиф этишмоқда. Кўпинча бундай ҳолатда, сизни лақиллатаётган бўлишади.

    lifehacker.ru сайти мақоласи асосида тайёрланди

    - деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


    Похожие музыки

    Похожие клипы

    Добавить комментарий

    avatar