Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

05.03.2016

Hyundai компанияси электрлаштирилган моделини намойиш қилди

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 281
Hyundai компанияси электрлаштирилган моделини намойиш қилди

1164539987ed073bb900a9f95b97eb1fffcdd0ce1769122

[/i]Share to Facebook [/i]Share to Twitter [/i] [/i] [/i] [/i]

Женева автосалони очилиши арафасида Hyundai компанияси Toyota Prius’га рақобатчилик қилувчи Ioniq электрлаштирилган моделини намойиш қилди. Бу ҳақда Auto Express нашри маълум қилди.

Янги машина ўзининг япон рақобатчисидан вазминроқ ташқи кўриниши билан фарқланади.

Мижозларга автомобилнинг учта асосий комплектация варианти таклиф қилинади: тўлиқ электрлаштирилган, гибрид ҳамда электр тармоққа улаш имкониятига эга гибридли.

Hyundai’нинг таъкидлашича, комплектациянинг барча вариантларида литий-ионнли аккумуляторлар ишлатилади, бу эса машинага Prius’дан устунлик бериши керак.

Компания йўлда самарадорликни яхшилаш учун машинани Prius’даги каби поғонасиз узатмалар қутиси билан эмас, балки 6 поғонали автоматик узатмалар қутиси билан жиҳозлашни афзал кўрди.

Биринчи бўлиб моделнинг гибридли версияси ишлаб чиқарилади. У 1,6 литрли ва 104 от кучига эга бензинли двигатель ҳамда 43 от кучига эга электромотор билан жиҳозланади. Гибрид режимида ёнилғининг 100 км масофага ўртача сарфи 4,3 литрни ташкил қилиши керак.

Ioniq ичи замонавий экологик тоза ва техник жиҳатдан мукаммал материалларнинг қўлланиши ва илғор хавфсизлик тизими билан фарқланади. Машинада iPhone ва Android асосида ишловчи қурилмалар билан интеграция ҳамда телефонлар учун симсиз қурилма кўзда тутилган.

Ioniq модели Hyundai ва Kia компаниялари 2020 йилгача ишлаб чиқаришни режалаштираётган экологик тоза 22 та моделдан бири бўлиши керак.

Манба: Kun.uz

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Teglar: Hyundai

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar