Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

04.03.2016

Ford янги Mustang`ни белгиланган муддатдан икки йил аввалроқ чиқарадиган бўлди

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 254
Ford янги Mustang`ни белгиланган муддатдан икки йил аввалроқ чиқарадиган бўлди

Ford компанияси янги авлод Mustang спорткари жадвал бўйича белгиланган муддатдан икки йил муқаддам ишлаб чиқаришини маълум қилди. Бу ҳақда Mustang6G форумига жойлаштирилган ҳужжатда сўз боради.

Унда қайд этилишича, моделнинг код рақами S550 дан S650 га ўзгартирилди, ишлаб чиқаришга киришиш муддати эса 2022 йилнинг қишидан 2020 йилнинг баҳорига қадар қисқартирилди.

Тахминларга кўра, “Форд” янги Mustang автомобилини ишлаб чиқаришни Chevrolet Camaro билан кечаётган кучли рақобат сабабли тезлаштирмоқда. Айни пайтда “Мустанг” Америка бозорида ўз тоифасидани энг оммабоп автомобиллигича қолмоқда. Бироқ унинг савдоси тобора тушиб, “Камаро”га эгалик қилиш истагидаги инсонлар сони ортиб бормоқда.

Хусусан, 2016 йилнинг январь ойида АҚШда 7,6 минг дона янги “Мустанг” сотилган бўлса, бу ўтган 2015 йилнинг худди шу даврига нисбатан 12,8 фоиз кам демакдир. Айни пайтда, Chevrolet Camaro автомобилидан 5,5 минг донаси ўз харидорини топган. Бу ўтган йилдаги кўрсаткичлардан 11,2 фоизга кўп натижа саналади.

Ford янги Mustang`ни белгиланган муддатдан икки йил аввалроқ чиқарадиган бўлди

АҚШда харидорларга 300 от кучига эга 3,7 литрли V6 атмосфера мотори ўрнатилган базавий Ford Mustang машинаси таклиф этилмоқда. Бундан ташқари, двигателлар қаторидан 310 от кучига эга 2,3 литр ҳажмли “турботўртталик”ли мотор ҳамда 5,2 литр ҳажмли 435 от кучини ўзида мужассамлаштирган V8 агрегати ҳам ўрин эгаллаган. Трансмиссия – олти босқичли “механика” ёки шунча диапазондаги “автомат”. Қўшимча тўлов эвазига харидорлар моделнинг саккиз цилинрдли 526 от кучига эга двигатель билан ҳаракатланадиган Shelby GT350 талқинини ҳам сотиб олишлари мумкин.

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Teglar: Ford

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar