Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

02.03.2016

Женевада SsangYong маркасининг ғалати тақдимотлари

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 284
Женевада SsangYong маркасининг ғалати тақдимотлари

Корейс автомобилсозлари кўп йилдан бери кетма-кет намойиш этаётган кроссоверлари бир-биридан фақат шакли билан фарқ қилади. Тўғри, бу гал компания нишона нусха (концепт) эмас XLV серияли автомобилини келтирди.

Бу русум Tivoli кроссоверининг 238 ммга чўзилган версияси бўлиб, аллақачон Кореяда сотиш бошланган. Беш йил ўтган бўлса-да (ушбу сериянинг нишона нусхаси 2011 йилда намойиш этилган), автомобилнинг жимжимадор қиёфаси шундайлигича турибди. Бироқ яхши тарафлари ҳам йўқ эмас.

Женевада SsangYong маркасининг ғалати тақдимотлари

Масалан, юкхона ҳажми 720 литр бўлиб, орқадаги йўловчиларга қўшимча жой бўлади, қолаверса яхши ёритилган. Кроссоверга 1,6 литрли бензинли (128 от кучи, 160 Н•м) ва дизелли (115 от кучи, 300 Н•м) моторлар ўрнатилган. Двигателлар 6 поғонали механик ёки автомат қути билан ишлайди. Тўла узатмага эга.

Женевада SsangYong маркасининг ғалати тақдимотлари

Кореяликлар тақдим этган яна бир автомобиль SIV-2 нишона нусхасидир. Янги машинада ҳам айтарли ўзгариш йўқ. Машина асосида ўша Tivoli платформаси ётибди. Ташқи қиёфаси эса XIV-1 кроссоверининг жузъий ўзгаришга учраган кўриниши. Ягона фарқ SsangYong SIV-2 “юмшоқ гибрид”лигидадир, 10 кВтли электромотор қўшимча функцияга эга. Асосий юмуш 1,5 литрли турболашган двигатель зиммасида.

Женевада SsangYong маркасининг ғалати тақдимотлари

Юқоридаги таққослардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, бу вазиятда SsangYong Женевада муваффақият қозониши қийин масаладир.

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar