Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

02.03.2016

Spyker маркаси банкротликдан сўнг 525 от кучига эга купе билан майдонга қайтди

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 245
Spyker маркаси банкротликдан сўнг 525 от кучига эга купе билан майдонга қайтди

Банкротликдан сўнг қайта ташкил этилган Spyker компанияси С8 Preliator деб номланган янги модели билан автомайдонга қайтди. 525 от кучига эга купенинг премьераси Женева автосалони доирасида бўлиб ўтди.

Икки эшикли автомобиль 2009 йилда ишлаб чиқарилган C8 Aileron моделининг вориси сифатида намойишга қўйилди. Купе орқа диффузор, ён “этак”лар ва олд сплиттерни ўз ичига олган такомиллаштирилган аэродинамик тўсиқларга эга бўлди. Бундан ташқари, спорткарга B6 Venator прототипи услубида ишлаб чиқилган янгича радиатор панжараси ўрнатилган.

Spyker маркаси банкротликдан сўнг 525 от кучига эга купе билан майдонга қайтди

Spyker С8 Preliator 4,2 литр ҳажмли Audi компаниясининг ўтказувчи нагнетатели (цилиндрга келадиган ҳавони олдиндан сиқиб берувчи компрессор) бўлган саккиз цилиндрли мотор билан таъминланган. Двигатель олти босқичли “механик” Getrag ёки саккиз диапазонли “автомат” ZF билан биргаликда ҳаракатланади. Ушбу агрегатнинг қуввати эса 525 от кучи ва 600 Нм айлантириш лаҳзасига тенг.

Купе соатига юз километр тезликка чиқиш учун 3,7 сония сарфлайди. Унинг энг юқори тезлиги соатига 322 километрни ташкил этади.

Стандарт қурилмаларга AP Racing фирмасининг тўрт поршенли тормоз механизми киритилган. Қўшимча тўлов эвазига эса ишлаб чиқарувчининг карбон-керамикли тўхтатиш дискларига буюртма бериш мумкин.

Spyker маркаси банкротликдан сўнг 525 от кучига эга купе билан майдонга қайтди

Spyker маркаси банкротликдан сўнг 525 от кучига эга купе билан майдонга қайтди

“Механик” ва “автомат” Spyker С8 Preliator нархи мос равишда 324,9 ва 330,9 минг еврони ташкил этади. Модел адади эса чекланган – 50 дона.

Нидерландиянинг Spyker спорткарлар ишлаб чиқарувчиси 2014 йил сўнгида банкротлик эълон қилган эди. 2015 йилда банкротликни бекор қилиб, компания электр самолётлар ишлаб чиқарувчи Volta Volare фирмаси кўмагида фаолиятини қайта йўлга қўйди. Ҳамкорлар келгусида спорт электромобиллари ишлаб чиқариш режаси борлигини маълум қилган.

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar