Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

02.03.2016

Fiat 124 Spider`ни “қувватлантириб”, пойгага тайёрлашди

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 319
Fiat 124 Spider`ни “қувватлантириб”, пойгага тайёрлашди

Fiat компанияси 124 Spider родстерининг икки модификацияси: ўзининг Abarth завод ательесидан “қувватлантирилган” ва раллига мослаштирилган талқинини намойиш қилди. Янги автомобилнинг оммавий дебюти Женева автосалони доирасида бўлиб ўтди.

“Қайноқ” родстер одатий модификациядаги каби 1,4 литрли турбомоторга эга бўлди. Двигатель қуввати 140 от кучидан 170 от кучига қадар оширилди. Айлантириш лаҳзаси эса250 Нмга тенг. Тезлик узатмалар қутиси – олти босқичли “механика” ёки худди шунча диапазондаги “автомат” рул остидаги дастак ёрдамида бошқарилади.

Орқа ғилдираклари илдамловчи бўлган родстер турган жойида 100 км/соат тезликка чиқиш учун 6,8 сония сарфлайди. Энг юқори тезлиги электроника билан чекланган бўлиб, соатига 240 километргача кўтарилиши мумкин.

Fiat 124 Spider`ни “қувватлантириб”, пойгага тайёрлашди

Бундан ташқари, машина ўз-ўзини блоклайдиган дифференциал (автомобиль орқа ғилдиракларига турлича, айланиш берадиган механизм), Bilstein осмаси (кузов билан йўл қопламаси устини боғловчи детал,қисмлар ва механизмлар жамламаси) ва Brembo тормоз тизими билан таъминланган. Шунингдек, автомобиль тўқнашув пайтида пиропатронлар ёрдамида бир оз кўтарилиб, пиёдалар олиши мумкин бўлган жароҳатлар даражасини пасайтирадиган фаол капотга эга бўлади.

Fiat 124 Spider`ни “қувватлантириб”, пойгага тайёрлашди

Fiat 124 Spider Abarth Европада 2016 йилнинг сентябридан бошланади. “Қувватлантирилган талқин”нинг баҳоси 40 минг евродан бошланади.

Fiat 124 Spider`ни “қувватлантириб”, пойгага тайёрлашди

124 Spider от Abarth`нинг пойга талқини FIA R-GT синфи учун тайёрланган бўлиб, 300 от кучига эга 1,8 литрли мотор билан таъминланган. Автомобиль 1972-1975 йилларда пойгаларга чиққан мумтоз Fiat 124 Rally услубида бўялган.

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Teglar: Fiat

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar