Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

01.03.2016

Bugatti 1500 от кучига эга “Вейрон” ворисини намойиш қилди

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 246
Bugatti 1500 от кучига эга “Вейрон” ворисини намойиш қилди

Bugatti компанияси Veyron модели ўрнини эгаллайдиган янги Chiron гиперкарини расман намойиш қилди. Янги автомобиль 1500 от кучига эга W16 двигатели билан таъминланади. Моделнинг энг юқори тезлиги эса соатига 420 километргача чиқади.

“Широн”лар жами бўлиб 500 ададда чиқарилади. Нархи эса солиқларни ҳисобга олмаганда 2,4 миллион еврони ташкил этади. Илк машина 2016 йилнинг сентябридан йиғила бошланади.

Bugatti 1500 от кучига эга “Вейрон” ворисини намойиш қилди

Bugatti`дагиларнинг қайд этишича, двигатель қувватини ошириш учун муҳандислар агрегатнинг қарийб барча қисмларини қайтадан ишлаб чиқишди. Масалан, мотор кетма-кетликка асосланган наддув тизимига эга бўлди. Унда икки турбина пастроқ айланиш (оборот) вақтида ишлашни бошласа, нагнетатель (ички ёниш двигателларида: цилиндрга келадиган ҳавони олдиндан сиқиб берувчи компрессор)ларнинг иккинчи жуфтлиги тирсакли вал 3800 марта айланишга ўтганидан кейин ҳаракатга тушади.

Bugatti 1500 от кучига эга “Вейрон” ворисини намойиш қилди

Бундан ташқари, Chiron двигатели ёнилғини пуркаб берадиган 32та форсункали янги тизим, такомиллаштирилган совутиш тизими ва бошқалар билан таъминланган. Мотор етти босқичли роботлаштирилган тезлик узатмалар қутиси билан биргаликда ҳаракатланади. Суперкарга олд ва орқа ғилдираклари илдамловчи тизим ўрнатилган бўлиб, улардан бирининг ҳаракатини чеклаб қўйиш ҳам мумкин.

“Широн” турган жойидан тезликни юз км/соатга чиқариш учун 2,5 сония сарфлайди. 6,5 сонияда эса 200 км/соат тезликка эришади. Орадан 13,6 сония ўтганидан сўнг эса автомобиль соатига 300 километр тезликда ҳаракатланиб кетаётган бўлади. Стандарт режимда энг юқори тезлик соатига 380 километрни ташкил этади. Chiron`ни 420 км/соат тезликка олиб чиқиш учун эса махсус калитдан фойдаланиш талаб қилинади.

Bugatti 1500 от кучига эга “Вейрон” ворисини намойиш қилди

Chiron`нинг кузов панели карбондан тайёрланган. Модел пассив ва актив аэродинамик элементларга эга бўлган. Пассив элементлар айрим эҳтиёт қисмларни совутишда қўл келади. Масалан, бортдаги махсус ёриқлар шундай ишлаб чиқилганки, улар ғилдирак дискларига ҳавони йўналтириб, тормоз механизмларини совутади.

Bugatti Chiron шассиси бешта ишлаш режимига эга. Улар автомобилнинг йўл қопламасидан баландлиги, амортизаторлар қаттиқлигини ўзгартириш, олд ва орқа ғилдиракларни “тортадиган” қилиш, автомобиль аэродинамикаси, турғунлаштириш (стабилизация) ва тормоз тизими ҳаракатларини бошқариш каби вазифаларни бажаради.

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Teglar: Bugatti

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar