Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

01.03.2016

Google’нинг ҳайдовчисиз автомобили биринчи марта йўл-транспорт ҳодисаси айбдорига айланди

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 198
Google’нинг ҳайдовчисиз автомобили биринчи марта йўл-транспорт ҳодисаси айбдорига айланди

Калифорниядаги Силикон водийсида Google компаниясининг ҳайдовчисиз автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги. Йўл-транспорт ҳодисаси ҳақидаги хабар Калифорния автотранспорт департаменти сайтида чоп этилди.

Хабарда айтилишича, Lexus AV ҳайдовчисиз машинаси чорраҳадаги тротуарда ётган қум солинган қопларни айланиб ўтаётганда, қўшни полосада ҳаракатланаётган автобус Google машинасини ён томони билан уриб юборган. Автобус 24 км/соат тезлик билан, ҳайдовчисиз машина эса 3 км/соат билан ҳаракатланаётган бўлган.

Таъкидланишича, бу йўл-транспорт ҳодисаси йўл ҳаракати иштирокчилари бир-бирларини тушунмаган вазиятга классик мисол бўлди. Ҳайдовчисиз машина рулида ўтирган Google’нинг синов ҳайдовчиси автобус автомобилни қўйиб юборади деб ўйлаган ва шунинг учун ўзига бошқарувни олмаган. Бахтли тасодиф туфайли тўқнашувда ҳеч ким жабрланмаган, фақатгина автобус кичик шикаст олган.

Google ушбу ЙТҲ учун жавобгарликни қисман ўз зиммасига олди. Компанияда айтилишича, агар автомобиль жойида турганида, тўқнашув содир бўлмаслиги ҳам мумкин эди. Шу сабабли компания ўзининг ҳайдовчисиз автомобиллари дастурий таъминотига тегишли тузатишларни киритишга ваъда берди.

Манба: Kun.uz

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar