Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

01.03.2016

Mercedes-Benz янги авлод C-Class кабриолетини расман намойиш қилди (фото)

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 284
Mercedes-Benz янги авлод C-Class кабриолетини расман намойиш қилди (фото)

Mercedes-Benz компанияси Женева автосалони очилиши арафасида ташкиллаштирган махсус маросимда ўзининг янги авлод C-Class кабриолетини намойиш қилди. Модел юмшоқ том қисмига эга бўлиб, у автомобиль 50 километр/соат тезликда ҳаракатланиб кетаётганида ҳам 20 сонияда очилиб-ёпилади. Йиғилган том қисми юкхонадаги махсус бўлмачага жойлашади ва унинг ҳажмини 360 литрдан 285 литргача камайтиради.

Юмшоқ том кўп қаватли материалдан тайёрланган бўлиб, шовқин даражасини камайтириш хусусиятига ҳам эга.

Mercedes-Benz янги авлод C-Class кабриолетини расман намойиш қилди (фото)

Очиқ Mercedes-Benz C-Class автомобилнинг асосий ўзига хослиги унга ўрнатиладиган AirCap ва AirScarf тизимларидир. Аввал хабар қилганимиздек, мазкур тизимларнинг биринчиси том очилганида олд ойна устида электр кўтаргичли соябонча кўтарилиб, салондаги шовқин даражасини пасайтиради. Иккинчиси эса ўзига хос “ҳаво шарфи” вазифасини бажариб, ҳайдовчи ва олд ўриндиқдаги йўловчининг елкаларига иссиқ ҳаво пуркаб туради.

C-Class седанига қараганда кабриолет клиранси (автомобиль остики қисми билан йўл қопламаси усти ўртасидаги масофа) 15 миллиметрга камайтирилган. Модел электрон бошқарувчи амортизатор ва бешта иш режимига эга пневматик осма (подвеска, яъни автомобиль кузовини йўл билан боғлайдиган деталлар, қисм ва механизмлар жамланмаси), ёруғлик диодли чироқлар, Burmester аудиотизими, олд тўқнашувларни бартараф этиш тизими, 18 дюйм ғилдирик дискларига эга AMG Line спорт жамламаси билан ҳам таъминланган.

Mercedes-Benz янги авлод C-Class кабриолетини расман намойиш қилди (фото)

Кабриолет учун ҳар бири тўққиз босқичли автомат тезлик узатмалар қутиси билан ишлайдиган саккиз турдаги мотор ўрнатилиши мумкин. Бензинли двигателлар сафи 156 от кучига эга С180 модификациясидан бошланади. Унинг сиғими 1,6 литр бўлиб, тўртта цилинрга эга. Бу қатор олд ва орқа ғилдираклари ҳам “тортадиган” 367 от кучига эга Mercedes-AMG C43 4MATIC талқини билан тугайди. Дизелли моторлар эса икки хил: 2,2 литрли 170 ва 204 от кучига эга модификациядан таркиб топган.

Mercedes-Benz янги авлод C-Class кабриолетини расман намойиш қилди (фото)

Энг секин юрадиган намуна – С 180 бўлиб, ушбу мотор жойланган кабриолет “юзталик”ни 8,9 сонияда забт эта олади. Энг тезкор С43 мотори ўрнатилган кабриолет эса бу натижага 4,8 сонияда эришади. Кучайтирилиб, 510 та от қудратини ўзида мужассам этган темир тулпор эса кейинроқ сотувга чиқарилади.

Mercedes-Benz янги авлод C-Class кабриолетини расман намойиш қилди (фото)

Кабриолетлар савдоси 2016 йилнинг ёзидан бошланади.

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Teglar: Mercedes Benz

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar