Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

01.03.2016

Citroen электр кабриолет-кроссоверининг янги концепти мода талқинига эга бўлди

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 272
Citroen электр кабриолет-кроссоверининг янги концепти мода талқинига эга бўлди

Citroen компанияси ўтган 2015 йилнинг декабрида намойишга қўйилган E-Mehari электр кабриолет-кроссоверининг туркум равишда ишлаб чиқариладиган янги, концептуал нусхасини тақдим этди. Courreges модалар уйи билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган прототип ўзига хос экстерьер ва интерьерга эга бўлиб, унда безакли хавфсизлик камарларини кўриш мумкин.

Прототип аввал намойишга қўйилган намунадан кузови ва ғилдирак дискларининг ўзига хос бўёқдорлиги, бошқача рул чамбараги, шунингдек, оқ чарм билан қопланган салони билан фарқланади. Бундан ташқари, дизайнерлар эшик тутқичларини ҳам тасмаларга алмаштиришган. Концепт билан биргаликда қимматбаҳо сумкаларнинг уч хил тури ҳам тақдим этилади.

Citroen электр кабриолет-кроссоверининг янги концепти мода талқинига эга бўлди

Citroen электр кабриолет-кроссоверининг янги концепти мода талқинига эга бўлди

E-Mehari`нинг концептуал талқинида қуввати 50 киловатт (68 от кучи) бўлган электр двигатель ўрнатилган. Мотор 30 киловатт-соатлик литий-полимерли аккумулятордан қувват олади.

E-Mehari бир марталик қувват билан 200 километр масофани босиб ўтади. Унинг энг юқори тезлиги эса соатига 110 километрни ташкил этади. Бироқ аккумуляторларни қувватлаш вақти анчагина узоқ муддатни талаб қилади: махсус қувватлаш станциясида батареялар саккиз соат ичида тўлса, хўжалик электр тармоғида бунинг учун 13 соат талаб қилинади.

Citroen электр кабриолет-кроссоверининг янги концепти мода талқинига эга бўлди

Францияда E-Mehari савдоси 2016 йилнинг баҳоридан бошланади. Йил охирига қадар эса бошқа бозорларда ҳам пайдо бўлади.

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar