Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

01.03.2016

Женева автосалонининг энг зўр автомобиллари: ўтмишга қайтиб

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 334
Женева автосалонининг энг зўр автомобиллари: ўтмишга қайтиб

Швейцария деганда биринчи бўлиб соат, банк ва курорт хаёлимизга келади. Булар қаторига энди автосалонни ҳам қўшиб қўйинг. Чунки автомобиль тақдимоти мухлислари Швейцариянинг Женевасига бутун дунёдан оқиб келишади.

Ҳаммаси 1905 йилдан бошланган. Ўша йили Salon International de l’Auto ўтказилган (Женева автосалонининг расмий номи шундай эди) Аммо кўп йилларгача автосалоннинг ўз павильони бўлмаган.

Кўргазма илк бор ўтказилганда Clement-Bayard автомобили юлдузга айланган. У француз конструктори Густав Адольф Клемен-Байар номига қўйилгандир. Дастлаб Clement-Bayard русумлари сафида 9, 12 ва 16 от кучига эга машиналар бор эди. Женева автокўргазмасига атаб тўрт цилиндрли 50-60 от кучига эга машиналар ишлаб чиқарилган.

Кейинчалик Клемен-Байар учувчи аппаратлар ва самолёт ясашга қизиқди. Биринчи жаҳон уруши эса корхонага қаттиқ талафот етказди. Ниҳоят 1922 йилда унинг корхонасини Андре Ситрен сотиб олди.

Maybach Zeppelin

Женева автосалонининг энг зўр автомобиллари: ўтмишга қайтиб

1931 йилда Женева автосалони анча танилиб қолганди. Шунинг сабабидан Maybach компанияси Repräsentationswagenни намойиш этиш учун Женевани танлади.

Maybach Zeppelin русумининг двигатели биринчи жаҳон уруши вақтида ишлаб чиқарилган. Энг биринчи DS7 версиясига 7 литрли V12 двигатель ўрнатилган. Тезлиги 150 км/соатгача етарди, бу эса бадавлат ишқибозларни жалб этмай қолмасди. DS7 билан бирга Maybach Zeppelin DS8 очиқ версияси ҳам намойиш этилди. Бу русумда 8 литрли V12 мотор бўлиб, буғда 7 поғонали трансмиссия билан ишларди.

Maybach Zeppelin DS8 автомобилини нафақат бизнесменлар, балки зодагонлар ҳам харид қилган. Улар орасида Эфиопия подшоҳи Хайле Селассие ва Нидерландия шаҳзодаси Бернардлар бор.

Maybach Zeppelin автомобилига оид бир қизиқарли факт мавжуд. Автомобиль вазни 2800 кгдан зиёд бўлган. Шу сабабли ўша давр қонунларига кўра ҳайдовчи гувоҳномасида юк машиналарини бошқаришга ижозат берадиган категорияни қўшишга тўғри келган.

Studebaker-Packard Astral

Женева автосалонининг энг зўр автомобиллари: ўтмишга қайтиб

Иккинчи жаҳон уруши даврида Женевадаги автосалон фаолиятини тўхтатди. Гарчи Швейцария бетараф мақомида бўлса-да, кўргазма кўнгилга сиғмасди. Урушдан кейин яна автосалон гавжумлашиб кетди. Ўша даврда намойиш этилган Studebaker-Packard Astral автомобили кузови карбонпластикдан ясалган бўлиб, ракета қиёфасида эди. Рулига гироскоп ўрнатилган бу автомобилга ядро двигатели жойлаштирилган. Ҳозир ядромобиль прототипи АҚШдаги музейда сақланади.

Range Rover Classic

Женева автосалонининг энг зўр автомобиллари: ўтмишга қайтиб

1970 йилда Женева автосалони қатнашчилари эътиборига Range Rover русуми ҳавола этилган. Бу бренднинг илк йўлтанламас автомобили люкс эмас эди. Кузови “Нива”га, олд фараси ўзимизнинг “Москвич”га ўхшаш камтарона. Кондиционер, чарм сирилган ўриндиқлар, ёғоч қопламали олд панел сингари ҳашаматлар умуман бўлмаган. Аммо 3,5 литрли карбюраторли V8 двигатели 135 от кучига эга эди.

Ferrari F50

Женева автосалонининг энг зўр автомобиллари: ўтмишга қайтиб

Йўлтанламас, кабриолет, люкс ва спорт автомобиллари… Суперкарлар-чи? Албатта, улар ҳам Женевадан қадамини узмаган. Аммо бу гал 1995 йилда автосалон юлдузига айланган Ferrari F50 ҳақида баён қилмоқчимиз.

4,7 литр ҳажмдаги мотор 520 от кучини етказиб беради, айлантириш моменти эса 470 Н∙м. Феррари кузови тўла полимердан ясалган, карбонпластикдан ҳам фойдаланилган. Ғилдирак гупчаги титандан ишланган. 335/30 резина эса магний ва алюминий қотишмасидан ясалган 18 дюймли дискка кийдирилган.

Ferrari F50да аудиотизим, электрли ойнакўтаргичлар, ҳаттоки, гиламча йўқ эди. Бу суперкар 3,8 сонияда 100 км/соат, 12,9 сонияда эса 200 км/соат тезликка эришди. Энг юқори тезлиги эса 325 км/соат.

Ferrari F50ни сотиб олиш учун ўша пайтда  480 мингдан 555 минг АҚШ долларигача таклиф қилинган.

Ford Focus

Женева автосалонининг энг зўр автомобиллари: ўтмишга қайтиб

Ford Focus жаҳонда энг оммалашган русумларнинг биридир. У 1998 йилда кўрсатилган. Дарҳақиқат, машина кўриниши ўзига хос эди: текис қирралари уйғунлашган, қабариқ аркалару учбурчак фарани кўрган томошабин интерьерига қизиқиши табиий.

Европада Форд Фокус 1,4 литрдан (75 от кучи) 2 литргача (215 от кучи) ҳажмли моторлар билан сотилган. Шунингдек, 1,8 литрли  (90 ва 116 от кучи) дизелли версияси ҳам бор. Автомобилнинг қулайлиги ва афзалликларининг саноғи йўқ. Нарх ва сифатни ўзида мужассам этган, деб баҳоласа бўлади.

Жорий йилнинг мартида бўлиб ўтадиган Женева автосалони бундан-да қизиқарли тақдимотларга бой бўлиши мумкин. Сайтимизни кузатиб боринг.

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar