Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

29.02.2016

Нукусда пиёдалар ўтиш жойини билдиришнинг оддий усулини ўйлаб топишди

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 244
Нукусда пиёдалар ўтиш жойини билдиришнинг оддий усулини ўйлаб топишди

Автомобиллар серқатнов бўлган катта йўлларнинг маълум қисмида пиёдалар ўтиш учун махсус йўлаклар мавжуд. Тўсиқлар билан иккига ажратиладиган йўлларда ҳайдовчилар учун ҳам, йўловчилар учун ҳам маълум қийинчиликлар бор. Ўртача тезлик билан ҳаракатланаётган автомобиль эгаси ўтиш йўлакларини узоқдан пайқамаслиги мумкин. Айниқса, машина серқатнов йўлларда. Кутилмаганда йўлнинг қатнов қисмида пиёдаларнинг пайдо бўлиши, бунинг устига светафор ўрнатилмаган бўлса, кутилмаган вазиятни келтириб чиқариши мумкин.

Нукусда пиёдалар ўтиш жойини билдиришнинг оддий усулини ўйлаб топишди

Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида бунга оддий ечим топишди. Шаҳар кўчаларида йўлни иккига ажратиб турувчи махсус деворнинг пиёдалар ўтиш жойига яқин қисми ҳайдовчиларга қулай тарзда пасайтирилган. Бу белги яқин масофада пиёдалар ўтиш йўлакчаси борлигини англатади. Буни ёндошувнинг ўзига хос оқилона кўриниши, деб баҳолаш мумкин.

“Аслида, мураккаб саволнинг жавоби оддий бўлади, дейишади. Ҳа, бу ҳикматни нукусликлар яна бир бор тасдиқлашди”, деб ёзади sohil.uz.

Эслатиб ўтамиз, эртага, 2016 йилнинг 1 мартидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида янги тартибдаги йўл ҳаракати қоидалари кучга киради. Унга кўра, йўлнинг белгиланган қисмидан ўтаётган пиёдалар диққатни чалғитувчи воситалар — мобиль телефони ва планшетдан фойдаланиш, қулоқчин (наушник)да мусиқа эшитиш ёки газета, журнал, китоб ўқиш ман этилади.

Манба: Kun.uz

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar