Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

29.02.2016

Эртадан янги таҳрирдаги йўл ҳаракати қоидалари кучга киради: энг муҳим ўзгаришлар

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 316
Эртадан янги таҳрирдаги йўл ҳаракати қоидалари кучга киради: энг муҳим ўзгаришлар

Хабарингиз бор, эртага, 2016 йилнинг 1 мартидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида янги тартибдаги йўл ҳаракат қоидалари кучга киради. Carzone.uz нашри янги тартиб-қоидаларни яна бир бор ёдингизга солиш мақсадида ҳайдовчилар, йўловчилар ва пиёдаларга таллуқли энг муҳим тартиб ва қоидаларни эътиборингизга ҳавола этишни режалаштирди.

Демак, 1 мартдан бошлаб ҳайдовчилар:

ҳаракатни бошлашдан олдин йўловчиларни ҳаракат вақтида танани(қўлни чиқариш бунга кирмайди) автомобиль салонидан ташқарига чиқариш мумкин эмаслиги ҳақида огоҳлантириши;

йўловчиларга хавфсизлик камарини тақиб олиш шартлигини айтиши;

кўп қаватли уйлар орасида автомобиль тезлигини соатига 30 километрдан оширмаслиги;

ўзи билан бирга нур қайтарувчи нимчаларни олиб юриши;

ташкилий равишда одам олиб кетаётган, йўловчиларни ташиётган автобуслар, микроавтобуслар, шунингдек, мотоцикл ва мопедларда куннинг ёруғ пайтида ҳаракатланаётганда ҳам яқинни ёритувчи чироқларини ёқиб юриши;

двигитель иш ҳажми 50 сантиметр кубдан юқори, тезлиги 50 километр соатдан ортиқ бўлган квадроцикл, скутер ва электроскутер кабиларни давлат рақами ва ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқармаслиги;

«А» тоифадаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олишга ўқиётганларнинг ёши ўқишни битириш вақтида 16 ёш, «В» ва «С» тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олишга ўқиётганларнинг ёши ўқишни битириш вақтида 18 ёш, «Д» ва трамвай, троллейбусни бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олишга ўқиётганларнинг ёши ўқишни битириш вақтида 21 ёш бўлиши шарт.

Пиёдаларга эса йўлни кесиб ўтаётганда (махсус ажратилган жойдан) хаёлни чалғитувчи воситалар — мобиль телефони ва планшетдан фойдаланиш, қулоқчин (наушник)да мусиқа эшитиш ёки газета, журнал, китоб ўқиш ман этилади.

Шу билан биргаликда, Тошкент шаҳрида йўл ҳаракати хавфсизлигини компьютерлаштирилган бошқарув тизими иш бошлаш арафасида. Эндиликда пойтахтимиз йўлларида транспорт воситасида ҳаракатланиш вақтида йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши фото ва видеофиксация тизими орқали қайд этилса, мазкур қоидабузарлик юзасидан траснпорт воситаси эгаси тегишли тартибда жаримага тортилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий этилаётган янги тартиб-қоидалардан кўзланаётган асосий мақсад юртимиз йўлларида ҳаракатнинг барча иштирокчилари хавфсизлиги, саломатлигини таъминлашдан иборатдир. Қаерда ва қандай ҳолатда бўлишимиздан қатъи назар, йўл ҳаракати қоидаларига риоя этайлик!

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar