Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

26.02.2016

Хакер бошқа қитъада турган автомобиль тизимига кира олди

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 267
Хакер бошқа қитъада турган автомобиль тизимига кира олди

Профессионал бузғунчилар замонавий машиналарнинг хакерлар ҳужумлари қаршисида қанчалик ожиз қолишини исботлашда давом этишмоқда. Бу сафар хакерлардан бири Трой Хант Австралияда турган ҳолда Британиядаги таниши Скотт Хелмнинг Nissan Leaf русумли машинаси электрон тизимига кира олди. Бу ҳақда австралиялик ўз блогида маълум қилди.

Электромобиль хавфсизлик тизимини бузиб кириш оддий интернет-браузер ёрдамида амалга оширилди. Автомобилнинг VIN рақами ёрдамида Хант машинанинг бир қатор тизимлари бошқарди. Масалан, у иқлим назорати тизимини ўчириб-ёқди, ўриндиқларни қиздириб, машинанинг сафарлар тарихи ва хўжайинининг шахсий маълумотларини билишнинг уддасидан чиқди.

Хантнинг ойдинлик киритишича, Nissan Leaf хавфсизлигидаги заифлик компаниянинг iPhone учун ишлаб чиқарган ўз Carwings иловаси сабабли вужудга келган. Австралиялик хакерлик ҳужуми вақтида мазкур иловадан фойдаланмаган бўлса ҳам, Carwings`да унинг таниши Скотт Хелмнинг номига очилган эди. Бу эса хакерга тизимга киришда қулайлик яратди. Бундан ташқари, хакерлик ҳужуми вақтида автомобиль мотори ўчирилган ҳолатда бўлган.

Австралиялик хакернинг ойдинлик киритишича, у ўз акцияси орқали Nissan Leaf эгаси Carwings иловасидан фойдаланган тақдирда ташқи ҳужумларга қай даражада дош беришини кўрсатишни мақсад қилган. Унинг таъкидлашича, ким мазкур дастурдан фойдаланмаса, бу каби ҳужумлардан тўлиқ ҳимояланган бўлади. Хантнинг фикрига кўра, Nissan учун энг яхши ечим мавжуд камчилик тўлиқ бартараф этилмагунига қадар иловани тўлиқ ўчириб қўйишидир.

Шу каби хакерлик ҳужуми 2015 йилнинг ёзида Wired Magazine нашри мутахассислари томонидан ҳам амалга оширилган эди. Улар масофадан туриб Jeep Cherokee машинасининг рул бошқарувини қўлга олиб, ҳаракатланиб кетаётган автомобилнинг тормозини тўхтатиб қўйганди.

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Teglar: Nissan

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar