Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

25.02.2016

Volkswagen энг кичик моделини турбомотор билан жиҳозлади

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 328
Volkswagen энг кичик моделини турбомотор билан жиҳозлади

Volkswagen компанияси янгиланган up! хэтчбекини намойиш қилди. Машинанинг илк тақдимоти Женева автосалонида бўлиб ўтади. Немис маркаси моделлар қаторидаги энг кичик модель янги турбомотор билан таклиф қилинади.

Компакт-кар 3 цилиндрли, 1 литрли бензинли двигатель билан жиҳозланди. Бу мотор 2015 йилда Golf моделининг тежамкор модификациясига илк бор қўлланилган. Up! хэтчбеки моторининг қуввати 90 от кучига тенг.

Volkswagen энг кичик моделини турбомотор билан жиҳозлади

Мотор хэтчбекка 100 км/соат тезликка 9 сонияда эришишга имкон беради. Бунда машинанинг энг юқори тезлиги соатига 185 км ни ташкил қилади. Таққослаш учун: 75 от кучига эга моторли up! 100 км/соат тезликка 13,2 сонияда эришади, максимал тезлиги эса соатига 170 км ни ташкил қилади.

Бундан ташқари, янгиланган компакт-кар 60 ва 75 от кучига эга 3 цилиндрли иккита турбомотор ҳамда шу моторнинг 68 от кучига эга, табиий газда ишловчи модификацияси билан таклиф қилинади. Моделнинг 82 от кучига эга электромоторли талқини ҳам савдога чиқарилади.

Хэтчбек ўзгача бамперлар, модернизацияланган, кундузги юриш чироқларига эга асосий ёруғлик фаралари ва қайрилишни кўрсатувчи фаралари бор ташқи ойналар олди.

Volkswagen энг кичик моделини турбомотор билан жиҳозлади

Up! учун 3,1 дюймли монохром дисплейли ва 5 дюймли рангли дисплейли иккита мультимедиа тизими таклиф қилинади. 5 дюймли дисплейли мультимедиа тизими смартфонлар билан интеграция қилиниш имкониятига эга, экранга эса орқа кўриниш камерасидан олинган тасвир чиқарилиши мумкин.

Янгиланган up! 2016 йилда сотувга чиқарилади.

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Teglar: Volkswagen

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar