Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

22.02.2016

Британлар 2080 от кучига эга супергибрид ишлаб чиқаради

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 311
Британлар 2080 от кучига эга супергибрид ишлаб чиқаради

Британиянинг Arash Cars компанияси 2080 от кучига эга AF110 Hybrid суперкарини намойиш қилди. Унинг оммавий тақдимоти эса март ойида Женева автосалонида бўлиб ўтади.

Суперкар узунлиги 4645 миллиметр, кенглиги – 2001 миллиметр, баландлиги эса – 1165 миллиметрга тенг. Ғилдираклар базасининг ҳажми 2730 миллиметрдан иборат бўлади.

Британлар 2080 от кучига эга супергибрид ишлаб чиқаради

Суперкар 13 моддадан таркиб топган карбон ва арамидли ўта енгил шасси, алюмин ва композит материаллардан тайёрланган сэндвич-панел билан таъминланади. Купе махсус гиравлик тизим билан жиҳозланиши натижасида унинг клиренси (автомобиль остики қисми билан йўл қопламаси ўртасидаги масофа) 150 миллиметрга камайиши ёки кўпайиши мумкин. Шунингдек, электр-гидравликли ўтказгич билан ишловчи эшикларни имо-ишора ёрдамида очиш ва ёпиш мумкин.

AF110 Hybrid General Motors компаниясининг 6,2 литрли V8 компрессорли мотори билан қуролланиб, 900 от кучи ва 1200 Нм бураш лаҳзасига эга бўлди. Қувват қурилмаси таркибидан ҳар бири 295 от кучига эса электр двигатель ва литий-ионли аккумулятор жамланмаси ҳам ўрин олди. Шундай қилиб, моторларнинг умумий қуввати 2080 от кучи ва 2280 Нм бураш лаҳзасига тенг бўлди.

Ҳар бир электромотор алоҳида икки диапазонли трансмиссия – тезлик узатмалар қутиси билан жуфтликда ишлайди.

Британлар 2080 от кучига эга супергибрид ишлаб чиқаради

Arash AF110 Hybrid юз километр-соат тезликка чиқиш учун уч сониядан камроқ вақт сарфлайди. 200 ва 300 километр-соат тезликка эришиш учун эса мос равишда саккиз ва 27 сония вақтни талаб қилади. Суперкарнинг энг юқори тезлиги соатига 325 километрни ташкил этади.

Мусобақа ва йўл учун мўлжалланган талқинларининг нархни мос равишда 1,2 ва 1,1 миллион фунт стерлингдан (1,72 ва 1,57 миллион доллар) иборат. Шу билан биргаликда, суперкарнинг 550 от кучига эга V8 мотор билан таъминланган арзонроқ талқини 350 минг фунт (500 минг доллар)дан сотувга чиқарилади.

Arash AF110 асл суперкари 2006 йилда Лондон моторшоусида намойишга қўйилган эди. Аммо Chevrolet Corvette Z06`нинг 550 от кучига эга мотори ўрнатилган машина туркум равишда ишлаб чиқарилмади.

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar