Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

22.02.2016

Mercedes-Benz C-Class кабриолетини тақдимотдан бир ҳафта илгари суратга олишди

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 263
Mercedes-Benz C-Class кабриолетини тақдимотдан бир ҳафта илгари суратга олишди

Интернетда туркум раившда ишлаб чиқариладиган Mercedes-Benz C-Class кабриолети видеоси тарқалди. Фотожосуслар машинани “Мерседес” заводи автотураргоҳида тасвирга олишга муваффақ бўлишди.

Фотожосуслар автомобилнинг олд қисмини суратга олишнинг уддасидан чиқа олмаган, аммо кадрга бирданига икки рангдаги – кулранг ва кўк машиналар тушган. Ҳар икки автомобиль ҳам юмшоқ йиғилувчи том қисмига эга. Бундан аввалги хабарларда ҳам устки қисмининг юмшоқ материалдан тайёрланиши айтиб ўтилган эди.

Бундан ташқари, “Мерседес” C-Class кабриолетининг расмий тизерларини эълон қилган эди. Унда AirCap ва AirScarf тизимлари ишлаши айтиб ўтилган. Улардан бири олд ойна устида кўтарилувчи махсус соябон ва шовқин даражасини пасайтирувчи вазифасини бажарса, иккинчиси ўзига хос “ҳаво шарфи” сифатида ҳаво оқимини бўйинлар атрофидан айлантиришга хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Mercedes-Benz компанияси C-Class Cabriolet`нинг тизер-рекламасини эълон қилган эди. Унинг C-Class сафидаги бошқа автомобилдан асосий фарқли жиҳатлари моторларида эди. Хусусан, купедан фарқли равишда, кабриолетга 156 ва 245 от кучига тенг тўрт цилиндрли бензин ва дизелли двигателлар ўрнатилади. Бундан ташқари, кабриолетда “қайноқ” Mercedes-AMG C43 ҳам қўлланилади. У уч литр ҳажмли етти босқичли “автомат” билан ҳаракатланадиган V6 битурбо мотори билан таъминланади. Натижада кабриолет 367 от кучига эга бўлади ва беш сонияда юз километр/соат тезликка чиқади.

Mercedes-Benz C-Class кабриолетининг оммавий намойиши 3 март куни бошланадиган Женева автосалони доирасида бўлиб ўтади.

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Teglar: Mercedes Benz

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar