Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

21.02.2016

Америкаликлар Chevrolet Camaro ва Dodge Challengerни “тетиклаштирди”

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 457
Америкаликлар Chevrolet Camaro ва Dodge Challengerни “тетиклаштирди”

Европа Женева моторшоуси тадоригини кўрар экан, Америка тюнинг-ательеси бўш ўтирмай икки таниқли русумга қайта ишлов берди. (Тюнинг — автомобилнинг заводдан чиқарилган кўрсаткичларини ўзгартириб ишлов беришдир. Одатда, бу жараёнда двигатель қуввати ва унумдорлиги оширилади, салон ўзгаради, натижада автомобиль соҳибига янада қулай ҳолга келтирилади. Тюнинг автомобиль ишқибозларининг хоббиси ёки касбидир)

Callaway ательеси 16955 долларга Chevrolet Camaro машинасини бинойидек спорт автомобилига айлантириб берди. Энди уни пойгада марра чизиғига ёки кўчада магазинга қараб ҳайдаш мумкин. Машинага Callaway Camaro SC610 номи берилди, SC610 – 610 отнинг кучи борлигини билдиради.

Купе кузовли автомобиллар билан бир қаторда кабриолетларга ҳам қайта ишлов бериш мумкин. Хоҳловчилар Chevrolet Camaroни тюнинг-ательега келтириб буюртма беришади, шунингдек, тайёр ишлов берилган машинани сотиб олиш имкони бор.

Тюнинг-ателье 707 от кучига эга Dodge Challenger SRT Hellcat автомобилини ҳақиқий гиперкарга айлантирди. 6,4 литрли компрессорли V8 двигатель кучайтирилди; газларни чиқариш тизими ўзгарди; спорт машиналаридагидек ҳаво фильтрлари ўрнатилди; совутиш тизими такомиллаширилди ва двигатель бошқарув блоки қайта дастурланди. Мотор қуввати 707 от кучидан 1032 от кучига ошди. Олти поғонали механик қути ўзгаришга учради. Аммо ишлов берувчи мутахассислар бу гал хизмат баҳосини ошкор этмасликни маъқул топди.

Америкаликлар Chevrolet Camaro ва Dodge Challengerни “тетиклаштирди”

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Teglar: Chevrolet

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar