Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

19.02.2016

Volvo универсал турдаги фахрий русумни тақдим этди

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 181
Volvo универсал турдаги фахрий русумни тақдим этди

Стокгольмдаги махсус тадбир доирасида Volvo V90 универсал русумининг тақдимоти бўлиб ўтди. V70ни жаҳонга намойиш этиш маросими эса Женевадаги Халқаро автосалонда март ойида ўтказилиши кутилмоқда.

Универсал асосида S90 ва XC90 русумлари каби SPA платформаси ётибди. V90 ўлчами 4936 х 2019 х 1475мм, ғилдираклар базаси 2941мм. Янги универсал юкхонаси 1526 литр ҳажмга эга (орқа ўриндиқлари тахланган ҳолда).

Volvo V90 дизайни 2014 йилда кўрсатилган Concept Estate прототипи услубида яратилган. Радиатор панжараси, бамперлари, диодли фаралари ўзига хос. Айниқса орқа чироқлари камда-кам учрайдиган шаклдадир. Volvo V90 интерьери S90 седанига монанд ишланган.

Беш турдаги мотор ўрнатилиши мўлжалланган: Т5 асос версиясига икки литрли, 254 от кучига эга двигатель; T6га 2 литрли, 320 от кучига эга мотор, тўла узатма. Дизель модификацияси D4 (2 литр, 190 от кучи) ва D5 (2 литр, 235 от кучи, тўла узатма) номи остида чиқарилади. Мазкур бўғиннинг энг олий тоифаси Volvo V90 бўлиб, ундаги гибрид двигатель 410 от кучини етказиб беради.

Volvo универсал турдаги фахрий русумни тақдим этди

Volvo V90га талай қўшимча қурилмалар ўрнатилган: автотезлик (круиз-контроль), йўл белгиларини “таниш” тизими, “ўлик зона”ларни назорат қилиш функцияси ва бошқалар.

Келажакда ушбу бўғиннинг (линейка) русумлари сафига Cross Country йўлтанламас версияси қўшилади.

Volvo универсал турдаги фахрий русумни тақдим этди

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Teglar: Volvo

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar