Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

19.02.2016

Opel келажак автомобили салонининг суратларини эълон қилди

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 328
Opel келажак автомобили салонининг суратларини эълон қилди

Opel компанияси Женева автосалонида намойиши бўлиб ўтадиган концептуал GT купесининг салонлари суратларини эълон қилди. Немисларнинг айтишича, прототип келажак автомоби интерьери қандай бўлишини ўзида намоён этади.

Купе салонида ҳеч қандай тугма ёки механик ўзгартирувчи асбобларни учратмайсиз. Прототипда инновацион интерфейс қўлланилган бўлиб, автомобилга рул бошқарувидаги инсон шахсини мустақил равишда аниқлаш, унинг учун индивидуал созламаларни тақдим имконини беради.

Opel келажак автомобили салонининг суратларини эълон қилди

Opel GT рақамли асбоблар, шунингдек, олд панелнинг ўнг ва чап томонларида авиацион турбиналар услубида ишлаб чиқилган айланасимон иккита мониторга эга. Уларда орқа томондаги камерадан олинган тасвирлар кўрсатилиб, анъанавий орқани кўрсатувчи кўзгу ўрнини тўла эгаллайди.

Opel GT ўтган асрнинг 60- йилларида ишлаб чиқарилган шу номдаги кичик спорткупе шарафига яратилди. Прототипнинг умумий вазни 1000 килограммни ташкил этади. 145 от кучига эга бир литр ҳажм, уч цилиндрли турбомотор орқа ғилдиракларни ҳаракатга келтиради.

Opel келажак автомобили салонининг суратларини эълон қилди

Концепт-кар саккиз сонияда юз км/соат тезликка чиқади. Энг юқори тезлиги эса соатига 215 километрга етади.

Opel ҳозирча GT талқинини туркум равишда ишлаб чиқаришни режалаштираётгани йўқ. Концепт мазкур немис маркаси остида ишлаб чиқариладиган келажак автомобилларининг услуби ва техник хусусиятларини намойиш этиш мақсадида тақдимотга олиб борилмоқда.

Opel келажак автомобили салонининг суратларини эълон қилди

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Teglar: Opel

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar