Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

19.02.2016

Mercedes-Benz`нинг дизелли автомобиллари ҳавони меъёридан 65 марта кўп ифлослантиришда айбланмоқда

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 220
Mercedes-Benz`нинг дизелли автомобиллари ҳавони меъёридан 65 марта кўп ифлослантиришда айбланмоқда

АҚШнинг Нью-Жерси штати округ судига Mercedes-Benz компанияси автомобиллари ҳавога Қўшма Штатлар ва Европада ўрнатилган меъёрлардан ортиқча даражада (65 мартагача) азот оксиди чиқараётганлик айблови тақдим этилди. Жабрланганлар манфаатлари Hagens Berman Sobol Shapiro LLP компанияси томонидан жамоавий даъво аризаси кўринишида ҳимоя қилинмоқда.

Даъвогарлар Mercedes-Benz`нинг дизелли двигатель ва зарарли чиқиндиларни нейтраллайдиган BlueTEC технологияси қўлланилган автомобилларини Цельсий шкаласи бўйича 10 даражадан паст ҳароратда қонунчиликда белгиланган меъёрдан кўпроқ миқдорда азот оксиди чиқаришда айбламоқда. Баёнотда келтирилишича, йўлдаги синовлар вақтида дизелли “Мерседес” ҳар бир километр масофани босиб ўтишда 603 миллиграмм миқдорида азот оксиди чиқарган. Бу эса “Евро-6” стандартидан 7,5, АҚШда белгиланган нормалардан эса 19 маротаба кўп демакдир. Бундан ташқари, синовдан ўтказувчилар Mercedes-Benz “дизеллари”да азот оксидининг мунтазам ажратиб чиқарилиши ҳар километрга 2000 миллиграммга қадар ортганини қайд этишган. Натижада заҳарли газ ажратиб чиқариш меъёрида Европадаги кўрсаткичлардан 25, АҚШ талабларидан эса 65 мартага қадар ортиб кетган.

Даъвода кўрсатилишича, 10 даража совуқдан паст ҳароратда азот оксидини нейтралламай қўядиган қурилма GL, ML, GLK, GLE ва Sprinter ҳамда бошқа бир қатор моделларда қўлланилган.

Худди шунга ўхшаш вазият 2015 йилнинг кузида Volkswagen концерни билан содир бўлган эди. Ўшанда бир қатор дизелли двигателларда атмосферага чиқарилаётган зарарли газлар миқдорини пасайтириб кўрсатадиган дастурий таъминот ўрнатилгани маълум бўлиб, оқибатда концерн 11 миллион автомобилни қайта таъмирлаб беришига тўғри келган эди. Қўшимча равишда, компания кўп миллионлик жарима тўлашга ҳам ҳукм қилинди.

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Teglar: Mercedes Benz

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar