Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

19.02.2016

Volvo автомобиль калитларидан воз кечади

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 237
Volvo автомобиль калитларидан воз кечади

Volvo компанияси ўз автомобилларига анъанавий механик аналогларнинг ўрнини эгаллайдиган электрон калитларни таклиф этмоқда. Бундай имконият 2017 йилдан тақдим этила бошланади.

Швед маркаси мижозларига смартфонларига Bluetooth технологияси асосида ишлайдиган рақамли калит бўлган иловани юклаб олиш таклиф қилинади. Мобиль телефони ёрдамида эшикларни очиш ва ёпиш, шунингдек, автомобиль моторини ишга тушириш ҳам мумкин бўлади.

Бундан ташқари, технология гаджетга автомобилни ижарага олиш ва каршеринг (қисқа муддатга ижарага олиш хизмати)да қўл келадиган бир қатор калитларни ҳам юклаб олишга имкон туғдиради. Натижада ҳайдовчи аввалроқ рўйхатдан ўтиб, автомобилга тўловни амалга оширади ва харитадан энг яқин масофада турган автомобилнинг жойлашган ўрнини топиб, уни ҳайдаб кетиши мумкин бўлади.

Volvo автомобиль калитларидан воз кечади

Шунингдек, Volvo автомобиллари эгалари “калит”ини машинасидан фойдаланиб туриши учун қариндоши, дўстлари ёки танишларига ҳам бериб туриши мумкин.

2015 йил охирида Volvo компанияси интернетдан харид қилинган маҳсулотларни бевосита автомобилга етказиб бериш хизматини ишга туширган эди. Бунда машина эгасининг бўлиши талаб қилинмайди. Маҳсулотга тўлов амалга оширилганидан сўнг етказиб берувчи мобил телефонига автомобиль жойлашган ўрни ва фақатгина бир маротаба ишлатиладиган рақамли калит юборилади.

Мазкур хизматдан ҳозирча фақат Швециянинг Гетеборг шаҳри аҳолиси фойдалана олади. Бироқ тез орада Volvo In-car Delivery хизмати мамлакатнинг бошқа қисмларида ҳам ишга туширилади. Кейинчалик эса Европанинг бошқа давлатларида ҳам хизмат йўлга қўйилиши мумкин.

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Teglar: Volvo

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar