Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

18.02.2016

Toyota Motor 2,9 миллион автомобилни қайтариб олади

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 238
Toyota Motor 2,9 миллион автомобилни қайтариб олади

Дунёнинг энг етакчи автомобиль ишлаб чиқарувчиси Toyota Motor компанияси жаҳон бозоридаги 2,9 миллион дона автомобилни хавфсизлик камарларидаги носозлик сабабли қайтариб олиш ҳақида эълон қилди.

Япониянинг «Никкэй» нашри маълумотиларга кўра, 2 миллион 873 минг автомобиль 2005 йилнинг октябридан 2016 йил январига қадар муддатда ишлаб чиқарилган. Хусусан, RAV4 ва Vanguard моделлари энг кўп чақириб олинади.

Бундай қарор ўриндиқнинг металл каркасига хавфсизлик камарининг нотўғри терилгани йўл-транспорт ҳодисасида шикастланиб, йўловчи ҳаётига таҳдид солиши мумкинлиги аниқланганидан кейин қабул қилинди.

Рейтер агентлигининг хабарига кўра, энг кўп автомобиль АҚШдан чақириб олинади — 1,1 миллион атрофида. Европа Иттифоқи ҳудудидан 625 минг, Хитойдан 434 минг, Япония бозоридан 177 минг автомобилда худди шундай носозлик мавжудлиги аниқланган. 307 минг автомобиль эса бошқа давлатларда сотилган.

Toyota Motor Corporation — Toyota Group`нинг йирик бўлинмаси ҳамда япон автосаноатининг етакчиси саналади. Компанияга 1937 йилда асос солинган. Бош қароргоҳи Айти префектурасининг Тойота шаҳрида жойлашган. Жами ходимларининг сони 300 мингдан ошади. Ўтган йилда компания машиналаридаги Takata хавфсизлик ёстиқлари, ойна кўтаргичдаги носозликлар сабаб бир неча маротаба жаҳон бозоридан оммавий чақириб олиш ҳақида эълонлар берган эди.

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Teglar: Toyota

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar