Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

17.02.2016

Яп-янги “Кадиллак” ҳақида нималарни биласиз?

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 359
Яп-янги “Кадиллак” ҳақида нималарни биласиз?

Cadillac автомобили америкаликлар афсонаси. Кам-кўсти йўқ, тўкис кишилар тилидан “Ҳали Кадиллак олиш даражасига етмадик” иборасини эшитиш мумкин. Бошқа мамлакатларда эса Кадиллак деганда катта ва таъбир жоиз бўлса бесўнақай машина кўз олдида гавдаланади.

Кадиллак ҳозир тарихий ўзгариш палласида турибди. Илк ўзгаришни CT-6 седани бошлаб беради. Қуйида янги машинанинг техник тафсилотларини баён қилмаймиз, балки Cadillac CT6 русуми хусусидаги муҳим фактларни тақдим этамиз.

Cadillac CT6 асосида Omega номли янги платформа мавжуд. Кузов 62 фоиз алюминийдан ясалган.

1. Opel ва Chevrolet харажатни тийин-тийинигача қисқартираётган маҳалда Cadillacни такомиллаштиришга 12 млрд доллар ажратилди. Бу улкан маблағ, ишонаверинг. Таққослаш учун: яқинда ҳиндларнинг Tata компанияси 2,3 млрд долларга Land Rover ва Jaguarни барча ашқол-дашқоли билан сотиб олди.

Хуллас, инвестиция керагидан ортиқ. 12 миллиардга автомобиль ишлаб чиқариш бўғинини янгилабгина қолмай, бутунлай янги русумлар яратиб ташласа бўлади. Бундан ташқари янги дилерлик марказлари очилади.

Яқин йилларда Кадиллак фаолияти кенгаяди. Йўлларда ҳам, рекламада ҳам, борингки… кинода ҳам асосий урғу Кадиллакка берилса ажабланманг.

2. Кадиллак S-синф русумлари ўлчамида бўлади, аммо бироз узун. CT6 габарити бўйича Mercedes-Benz S-синф, BMW 7 каби седанлардан каттароқ, чўзиқроқ.

Яп-янги “Кадиллак” ҳақида нималарни биласиз?

Экспортга CT6нинг 2 литрли (265 от кучи), 3 литрли (404 от кучи) ва 3,6 литрли турлари чиқарилади. Барча моторлар 8 поғонали автомат қути билан ишлайди. Шунингдек, розеткадан қувватлантирса бўладиган гибрид турини ишлаб чиқариш режалаштириляпти. Унга 2 литрли V4 ва 2та электромотор ўрнатилади, жами қуввати 340 от кучига тенг. Электр заряди 50 км йўл босишга етади.

3. Қудратли мотор ва осмага (подвеска) эга бўлади. Орқа ғилдираклари ҳам бурилади. Зўр-а?

Одатда, ҳамёнбоп ва қиммат машиналар бўлади. Чўнтакбопларида 2 литрли, тўрт цилиндрли двигатель, орқа узатма, оддий осма ва ўриндиқлар, орқани кўрсатувчи анъанавий кўзгу ўрнатилади.

Аммо олиймақом машиналар, хусусан, CT6 тамомила бошқачадир. Ўриндиқларини турли ҳолатга ростлаш мумкин, бундан ташқари улар иситилади ва совутилади (йўловчи ўриндиқлари ҳам), массаж қилиши мумкин. Янгича кўнгилочар тизим мавжуд бўлиб, йўловчилар смартфонига улана олади. Смартфон орқали машина дисплейида ютуб видеоларини томоша қилса бўлади. навигация ва Wi-Fi билан жиҳозланган. Тунги кўриш қурилмаси, теварак-атрофни кузатиш имкони, олд ойнада тасвирлар проекцияси, қўққисдан пиёдага тўқнашганда шошилинч тормозланиш, автотураргоҳга мустақил жойлаш, иқлим назоратчиси (климат-контроль) – булар ҳаммаси автомобилнинг ўта замонавийлигини таъминлайди.

Яп-янги “Кадиллак” ҳақида нималарни биласиз?

4. Автомобиль мусиқий кинотеатрга эга. Тизим номи Bose Panaray. Овоз ҳажмли тарзда таралади. Чунки салоннинг турли чеккаларида 34та динамик бор-да.

5. CT6нинг ноёб кўзгуси ва видеорегистратори бор.

Бир замонлар панорамали кўзгулар бор эди: каттакон, қайрилма, тасвирни мавҳумлаштириб кўрсатувчи, аммо аксни тўла қамраб олувчи. Cadillac кўзгунинг бу хусусиятини янги поғонага кўтарган. Кўзгу тугмасини боссангиз у дисплейга айланади (камера тасвир узатади). 1280х240 ўлчамли экран манзарани яққол акс эттиради. Тўғри, бошида миямиз тасвирни қабул қилишга қийналади, аммо кейинчалик қулайлигига ўрганиб қоламиз.

Яп-янги “Кадиллак” ҳақида нималарни биласиз?

Cadillacнинг иккинчи инновацияси видеорегистратор бўлиб, машинанинг ҳамма тарафини кузатиб туради. Бу мослама ЙТҲ содир бўлганида ёки автотураргоҳда назоратсиз қолдирилганда фойдадан холи эмас.

Cadillac CT6 бизда оммалашмаслиги тайин, чунки нархига бардош берувчилар кам. Аммо шаҳар кўчаларида битта-яримтасини учратиб қолсангиз, билингки – бу, ҳақиқатан, автомобилларнинг олий тоифасига мансубдир.

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Teglar: Cadillac

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar