Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

16.02.2016

«Мерседес» C-Class кабриолетининг дизайнини ошкор қилди

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 209
«Мерседес» C-Class кабриолетининг дизайнини ошкор қилди

Mercedes-Benz компанияси янги авлод C-Class моделининг усти очиқ намунасига тегишли бўлган дастлабки скетч-дизайнни эълон қилди. Кабриолетнинг оммавий намойиши март ойида бўлиб ўтадиган Женева автосалонида ташкиллаштирилади.

Янги автомобиль C-Class сафида седан, универсал ва купедан кейинги асосий стилистик ечимларни мерос қилиб олган тўртинчи вакил бўлди. Модель салони қарийб ўзгаришларга учрамаган, бироқ марказий тоннелда қўшимча тугмалар пайдо бўлган. Улар машинанинг том қисми ёпилган вақтда шовқин даражасини пасайтирувчи ва иссиқ ҳаво оқимини назорат қилувчи AirCap ва AirScarf тизимларини бошқаради, шунингдек, томни очиб-ёпади.

C-Class Cabriolet`ни купедан мотор гаммаси фарқлаб туради. Унга 156 ва 245 от кучига тенг тўрт цилиндрли бензин ва дизелли двигателлар ўрнатилади. Бундан ташқари, кабриолетда “қайноқ” Mercedes-AMG C43 ҳам қўлланилади. У уч литр ҳажмли етти босқичли “автомат” билан ҳаракатланадиган V6 битурбо мотори билан таъминланади. Натижада кабриолет 367 от кучига эга бўлади ва беш сонияда “юз”га чиқади.

Mercedes-AMG C63 Cabriolet деб номланган олий талқини эса 510 от кучига эга тўрт литр, саккиз цилиндрли твин-турбо билан таъминланади. Бундай кабриолет турган жойидан соатига юз километрлик тезликка чиқиши учун тўрт сонияча вақт сарфлайди.

Европада C-Class кабриолетлари савдоси 2016 йил ёзига яқин йўлга қўйилади. Унинг баҳоси эса 47 минг евродан бошланади.

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Teglar: Mercedes Benz

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar