Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

15.02.2016

BMW 600 от кучига эга седанини намойиш қилди (фото)

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 306
BMW 600 от кучига эга седанини намойиш қилди (фото)

BMW компанияси сўнгги авлод 7-Series седанининг энг кучли ва тезкор модификациясини намойиш қилди. Янги модел M760Li xDrive номини олди. Автомобиль 6,6 литр ҳажмли икки турбинали, қуввати эса 600 от кучига тенг V12 мотор билан таъминланган. Бундан аввалги моделга эса 6 литр ҳажмли, 12 цилиндрли мотор ўрнатилган эди.

Агрегат саккиз диапазонли автомат тезлик узатмалар қутиси билан биргаликда ҳаракатланади. Бироқ тезлик узатмалар қутисини рул остидаги дастак ёрдамида қўл билан ҳам бошқариш мумкин. BMW M760Li xDrive 100 километрлик тезликка чиқиш учун 3,9 сония сарфлайди. Моделнинг энг юқори тезлиги эса соатига 250 километрни ташкил этади. Шунингдек, алоҳида буюртма асосида тайёрланган намуналардаги M Driver’s Package қўшимча технологияси тезликнинг соатига 305 километргача чиқаришга имкон туғдиради.

BMW 600 от кучига эга седанини намойиш қилди (фото)

“Еттилик”нинг янги намунаси тўртала ғилдираги ҳам илдамловчи бўлган тўлиқ ўтказгичли xDrive тизими билан таъминланган. Эҳтиёт қисмлар рўйхати эса қаттиқликни автомат назорат қилувчи мослашувчан амортизаторлар билан тўлдирилган.

Бундан ташқари, BMW M760Li xDrive бошқа “еттилик”лардан экстерьерининг тузилиши билан ҳам фарқ қилади. Жумладан, модел янгича бампер, диаметри 20 дюйм бўлган ғилдирак дисклари ҳамда олди 245/40, ортдагилари 275/35 ҳажмли шиналар билан таъминланган.

BMW 600 от кучига эга седанини намойиш қилди (фото)

Бундан аввалроқ эса Alpina компанияси BMW “еттилиги”нинг ўз намунасини тақдим этган эди. B7 xDrive номини олган седан 4,4 литр ҳажмли V8 битурбо мотори билан таъминланган бўлиб, қуввати 600 от кучига тенг. Турган жойидан 96 километр/соат тезликка чиқиши учун 3,6 сония сарфлайдиган машинанинг энг юқори тезлиги соатига 310 километрга чиқади.

BMW 600 от кучига эга седанини намойиш қилди (фото)

BMW 600 от кучига эга седанини намойиш қилди (фото)

BMW 600 от кучига эга седанини намойиш қилди (фото)

BMW 600 от кучига эга седанини намойиш қилди (фото)

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Teglar: BMW

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar