Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

15.02.2016

Toyota пўлат етишмовчилиги сабабли тўхтатилган заводларини қайтадан ишга туширди

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 272
Toyota пўлат етишмовчилиги сабабли тўхтатилган заводларини қайтадан ишга туширди

Дунёдаги энг йирик автомобилсозлик компанияси – Toyota Motor Япониядаги 16та заводи фаолиятини қайтадан йўлга қўйди. Улар 8 февраль куни бир қатор эҳтиёт қисмлар ва деталлар учун ишлатиладиган махсус темир етишмаслиги сабабли тўхтатилган эди. ТАСС хабарига кўра, бунинг натижасида Toyota Motor 70-80 мингта автомобилни ишлаб чиқара олмади ва эндиликда уларнинг ўрнини тўлдириши лозим.

Корпорациянинг ишлаб чиқаришни вақтинчалик тўхтатиб туришига Айти префектурасидаги махсус темир тайёрлаб берадиган заводда рўй берган портлаш сабаб бўлган эди. Портлаш 2016 йилнинг 8 январида юзага келган. Оқибатда ҳеч ким жабр кўрмаган бўлса-да, ишлаб чиқариш линияси жиддий зиён кўрди, таъмирлаш ишлари эса март ойида якунига етади. Шу боис Toyota Motor вақтинчалик бошқа етказиб берувчини топишга мажбур бўлди.

Бугунги кунда Японияда компаниянинг 16та автомобиль ва бутловчи қисмларни ишлаб чиқарадиган заводи мавжуд. Уларда ҳар куни 13-14 минг дона машина тайёрланади. Барча заводларнинг бир вақтда тўхтаб қолиши эса охирги марта 2011 йилда содир бўлган кучли зилзила ҳамда цунамидан сўнг кузатилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Toyota 2015 йилда сотилган автомобиллар сони бўйича дунёдаги биринчи ўринни қайтадан қўлга киритди. Жорий 2016 йилда компания 10,2 миллион дона машина сотишни режалаштирмоқда. Уларнинг қарийб 4 миллионтаси Япония ички бозорига тарқатилади.

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Teglar: Toyota

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar