Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

30.01.2016

Қатар ўз суперкарини ишлаб чиқаради

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 232
Қатар ўз суперкарини ишлаб чиқаради

Яқинда Қатарда асос солинган Elibriea Automotive компанияси шу кунларда ишлаб чиқарилиши мўлжалланаётган супермашина тўғрисида Дохадаги автосалонлардан бирида сўз очди.

Lykan Hypersport ва Fenyr Supersport сингари супермашиналар ишлаб чиқариш навбати энди Elibriea Automotive компаниясига келди. Экстремал спорткар ишлаб чиқаришни режалаштирган шахс янги фирма асосчиси 27 ёшли Абдул Ваҳоб Зиёулла бўлади. У Техас технология институтининг Қатар филиалида инженерлик факультетида таҳсил олган. Спорт автомобили лойиҳасини унинг ўзи тузмоқчи.

Қатар ўз суперкарини ишлаб чиқаради

Истеъдодли инженерга қатарлик инвестор Холид Садеддин ҳомийлик қиладиган бўлди. У 20 йилдан бери истиқболли стартапларга ёрдам кўрсатиб келади. Техник маслаҳатчи сифатида Абдул Ваҳоб Зиёулланинг университетдаги устози профессор Кеннет Холл фаолият юритади. Дохадаги автосалонда Elibriea суперкарининг компьютердаги эскиз суратлари (скетч) кўрсатилди. Зиёулла март ойидан бошлаб бўлажак харидорлар талабномасини қабул қилишини билдирди, машина декабрдан мижозларга етказиб берилади.

Айни вақтда машинанинг ўзи ҳақда бирор-бир маълумот йўқ. Автомобилни ясашда карбонпластикдан фойдаланилади, кузов панели ҳам шу материалдан эканлиги сабаб вазни енгиллашади. Автомобиль дизайни Lamborghini қиёфасидан олинган. Машинага 800 от кучига эга General Motors двигатели ўрнатилади, айлантириш моменти орқа ўққа олти поғонали кетма-кет узатмалар қутиси орқали йўналтирилади. Суперкарнинг техник тавсифи ва нархи буюртмалар қабул қилиш бошланганида эълон қилиниши мумкин.

Қатар ўз суперкарини ишлаб чиқаради

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar