Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

28.01.2016

Немислар балиқдек силлиқ спорт автомобили ишлаб чиқаради

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 694
Немислар балиқдек силлиқ спорт автомобили ишлаб чиқаради

Opel компанияси GT купесининг нишона (концепт) нусхаси тасвирини ҳавола этди.

Бу русум 60-йиллардаги Opel Experimental GTнинг “набираси” ҳисобланади. Шу йилнинг мартида Женева автосалонида намойиш этилиши мўлжалланяпти.

Янги Opel GTнинг ташқи кўриниши Opel Monza нишона нусхаси услубида яратилган. Шу билан бирга Experimental GT асл спорткарининг элементлари ҳам мавжуд.

Немислар балиқдек силлиқ спорт автомобили ишлаб чиқаради

Opel GTга 1 литрли уч цилиндрли двигатель ўрнатилган. Бу мотор Adam, Corsa ва Astra русумларида қўлланган. 145 от кучига эга бўлиб, айлантириш моменти 205 Н·м. Айлантириш моменти олти поғонали кетма-кет узатмалар қутисидан (sequential manual gearbox) орқа ғилдиракка узатилади. Машина вазни бир тоннага бормайди, 8 сонияга етмай юз тезликка эришиши сабаби шундандир. Энг юқори тезлиги 215 км/соат.

Opel GTнинг кутилмаган опциялари бор. Эшик очилганида унинг бир қисми олд ғилдирак ёнига киради. Орқани кўрсатувчи кўзгу ўрнига камера ўрнатилган. Олд ойна панорамасимон томга уланиб кетади, ҳайдовчи йўлини матрицали диод фаралар ёритади.

Немислар балиқдек силлиқ спорт автомобили ишлаб чиқаради

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Teglar: Opel

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar