Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

27.01.2016

Америкада автомобилларнинг техник тарихи қандай текширилади?

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 324
Америкада автомобилларнинг техник тарихи қандай текширилади?

АҚШда ўтган асрнинг 80-йиллари ўртасида Конгресс томонидан «Автомобиллар тарихини назорат қилиш» ҳақида қонун қабул қилинган. Бу қонун асосида қуйидагилар амалга оширилди:

— Автомобилларни харид қилинган кунидан бошлаб VIN (серия номери) орқали тарихини кўриш имконини берувчи система йўлга қўйилди.

— Машина ҳар гал техник хизмат кўрсатишга олиб борилганда, устахона ходими машина ҳақидаги маълумотларни системага киритадиган бўлди.

— Ҳар бир суғурта компанияси аварияга учраган машина ҳақида шу система орқали баёнот тузиб, бу баёнотга полициянинг тўқнашув содир бўлгани ҳақида тузган қайдномасини ҳам илова қиладиган бўлди.

— Тижорий мақсадларда фойдаланилган машиналар ҳақида ҳам тизим орқали маълумот берилиши кераклиги белгилаб қўйилди.

— Машинага дилер ёки бошқа устахона томонидан ҳар ой ёки маълум вақтда кўрсатиладиган одатдаги техник хизматлар ҳақида ҳам маълумотлар киритилиши (масалан, мой алмаштирилгани ва бу пайт одометр қанча масофани кўрсатиб тургани ва ҳоказо) мажбурий қилиб қўйилди.

— Шунингдек, тизимда машинага неча киши эгалик қилгани, яъни неча марта қўлдан қўлга сотилгани ва қайси шаҳар ва штатларда рўйхатга олингани ҳақидаги қайдномалар ҳам бўлиши шарт.

Бундай тизимни икки компания ўз назоратига олган. Булар CARFAX ва Autocheck компаниялари! Бу компаниялар автомобиллар тарихига оид барча маълумотларни жамлаш мажбуриятини зиммасига олган. Улар ҳар бир машинанинг VIN (серия номерини) тарихини $29 га сотади, аммо машинани (масалан, иккинчи қўл машина бўлса) автосалондан олмоқчи бўлсангиз, машинани сотаётган ташкилот ёки автосалон сизга бундай маълумотномани текинга бериши шарт.

Машиналар ҳақида ёлғон гувоҳлик берган ёки машина тарихини ўзгартиришга ҳаракат қилган ёки ўзгартирган (одометр кўрсаткичларини ўзгартириш ҳам шунга киради) шахс ёки ташкилотлар жиноий жавобгарликка тортилади.

Ўзбекистонда ҳам шундай тизимни жорий қилиш фурсати келмадимикин?

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar