Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

26.01.2016

Ferrari Женевада янгиланган FF суперкарини намойиш қилади

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 390
Ferrari Женевада янгиланган FF суперкарини намойиш қилади

Ferrari компанияси янгиланган FF моделининг илк тизерини эълон қилди. Италиянинг Autoblog нашри хабарига кўра, суперкар тақдимоти 15 февраль куни Комо кўлида жойлашган Вилла Эрбадаги тадбирда бўлиб ўтади. Унинг оммавий намойиши эса март ойида ўтказиладиган Женева автосалонида ташкиллаштирилади.

Ferrari Женевада янгиланган FF суперкарини намойиш қилади

2015 йил аввалида Скандинавия шимолида услуби ўзгартирилган Ferrari FF суперкари синовдан ўтказилаётгани қайд этилган эди. Суратлардан автомобиль кузовининг олд қисми янгича кўринишдаги бампер, шакли ўзгартирилган асосий чироқларга эга бўлганини кўриш мумкин. Норасмий маълумотларга кўра, у карбонли том ва фаол аэродинамик қисмлар билан ҳам таъминланган.

Ferrari FF моделига олд ва орқа ғилдираклари ҳам “тортадиган” такомиллаштирилган тизим ҳамда 6,3 литр, 12 цилиндрли атмосферали мотор ўрнатилган. Двигатель қуввати нақт 700та от кучига тенг. Бироқ FF`нинг бошқа динамик хусусиятлари тўғрисида расмий маълумотлар йўқ. Айтиш мумкинки, моделнинг ҳозирги намунаси 100 км/соат тезликка чиқиш учун 3,7 сония сарфлайди. Энг юқори тезлиги эса соатига 335 километрга етади.

Ferrari Женевада янгиланган FF суперкарини намойиш қилади

Дастлабки Ferrari FF автомобили 2011 йили Женева автосалонида намойиш қилинган эди. У барча ғилдираклари илдамловчи бўлган илк италян машинаси сифатида тарихга кирди. Шунингдек, уч эшикли машина Apple CarPlay интерфейси ўрнатилган дунёдаги биринчи автомобиль ҳамдир.

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Teglar: Ferrari

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar