Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

26.01.2016

Mahindra купесифат йўлтанламас ишлаб чиқаради

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 261
Mahindra купесифат йўлтанламас ишлаб чиқаради

Ҳиндистоннинг Mahindra & Mahindra компанияси купе кўринишдаги концептуал кроссоверининг илк хомаки дизайнини эълон қилди. Мазкур модел XUV Aero номини олади. Прототип намойиши эса февраль ойи аввалида Нью-Делидаги Auto Expo 2016 кўргазмаси доирасида бўлиб ўтади.

2015 йил охирида “Махиндра” Италиянинг Pininfarina дизайн-ательесининг назорат акцияларини (76,06 фоиз) сотиб олган эди. Ҳиндлар Pininfarina`га 20 миллион евро сармоя киритиб, 114,5 миллион евро миқдоридаги кредитни ҳам зиммасига олган.

Ҳиндистоннинг янги кроссовери айнан мазкур дизайн-студиянинг маҳаллий мутахассислари томонидан ишлаб чиқилди. Норасмий маълумотларга кўра, кроссовер XUV 500 моделида қўлланилган олд ғилдираклари илдамловчи бўлган платформа асосида бунёд этилади.

Ҳозирча моделнинг қачондан ишлаб чиқарилиши маълум эмас.

“Махиндра”нинг сўнгги маҳсулоти KUV100 ихчам йўлтанламаси бўлган эди. У 2015 йил охирида намойиш этилди. Кроссовер олти ўриндиқли салонга эга бўлиб, двигателлар сафидан 82 от кучига эга 1,2 литрли бензинли ҳамда 77 от кучини тақдим этувчи 1,5 литрли дизелли моторлар ўрин олган.

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar