Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

22.01.2016

Morgan русумидаги автомобиллар уч йилдан сўнг гидридга айланади

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 252
Morgan русумидаги автомобиллар уч йилдан сўнг гидридга айланади

Британиянинг Morgan Motor Company фирмаси 2019 йилда туркум равишда ишлаб чиқариладиган моделларида қўланиладиган гибрид тизим бўйича лойиҳа бошланганини эълон қилди. Лойиҳа учун Delta Motorsport ва Potenza Technology компаниялари 6 миллион фунт стерлинглик моддий ёрдамини кўрсатмоқда.

Morgan компанияси автомобилларига гибрид, яъни бир вақтда ҳам ёнилғи, ҳам электр энергияси билан ишлайдиган моторнинг ўрнатилиши ҳам экологик, ҳам иқтисодий самара келтиради.

Эслатиб ўтамиз, “Морган”лар учун мўлжалланган “яшил” технологиялар устидаги изланишлар 2008 йилдаёқ бошланган эди. Ўшанда мутахассислар Aero 8 модели асосида LIFEcar концептини ишлаб чиққанди. QinetiQ ва Riversimple компаниялари вакиллари, Крэнфилд ва Оксфорд университетлари олимлари иштирокида ишлаб чиқарилган мазкур модел нима учундир туркум равишда ишлаб чиқарилмади.

Morgan русумидаги автомобиллар уч йилдан сўнг гидридга айланади

Эндиликда эса британ гибридларини ишлаб чиқиш лойиҳасини молиялаштиришни Илғор узатмалар тизимлари маркази (Advanced Propulsion Centre, APC) ўз зиммасига олди. Мазкур ишланма APC`нинг истиқболли двигателлар ва батареялар соҳасидаги изланишларининг бир қисми ҳисобланмоқда. Изланишларга жами 74 миллион фунт ажратилган бўлса, уларнинг 31 миллион фунти Британия ҳукумати томонидан тақдим этилган. Мазкур технологиялар нафақат Morgan, балки London Taxi Company, AGM Batteries, Jaguar Land Rover, Parker Hannifin ва бошқа саноат ҳамкорлари учун ҳам ишлаб чиқилмоқда. Шу йўл билан ҳукумат атмосферага чиқарилаётган зарарли газлар миқдорини камайтиришни мақсад қилиб олган.

Хабарларни э-майл орқали олинг: 



Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar