Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

21.01.2016

Audi 2018 йилда электр кроссоверини ишлаб чиқаради

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 250
Audi 2018 йилда электр кроссоверини ишлаб чиқаради

Audi компанияси 2018 йилдан бошлаб электр кроссоверларни туркум равишда ишлаб чиқаришни йўлга қўяди. Бу ҳақда Autonews.de хабар бермоқда. Машиналарни йиғиш Брюсселдаги заводда йўлга қўйилади. Дастлабки маълумотларга кўра, янги машина Q6 номини олиб, автобозорда Tesla Model X билан рақобатга киришади.

Audi Q6 бир марталик қувват билан 500 километргача масофани босиб ўта олади. Бунинг учун эса машинани 50 дақиқа давомида электр тармоғига улаш талаб қилинади.

Автомобиль учта электродвигатель ҳамда LG ва Samsung томонидан ишлаб чиқиладиган катта сиғимли аккумулятор билан таъминланади. Машина қуввати 500 от кучига тенг бўлиб, 100 км/соат тезликка чиқиши учун 4,6 сония сарфлайди. Мазкур йўлтанламас соатига 210 километргача тезликка чиқа олади.

Янги маҳсулот Q7 асосини ташкил этган MLB платформаси устига қурилмоқда. Q6`нинг ташқи кўриниши эса Prologue концептига ўхшаб кетади.

Бундан аввалроқ Audi Q1 ва Q8 кроссоверларини серияли равишда ишлаб чиқарилишини тасдиқлаган эди. Хусусан, Q8 йўлтанламаси янги Q7 “жип”и асосида яратилиб, 2019 йилда савдога чиқарилади. Энг ихчам Q1 кроссовери эса кейинги йилдан туркум равишда ишлаб чиқарила бошланади.

Маълумотларга кўра, Q8 кроссовери Audi тарихидаги энг катта ва қиммат йўлтанламас бўлади. Машина узунлиги беш метрдан ошади. Унга Bentley компанияси томонидан ишлаб чиқарилишга тайёрланаётган йўлтанламас рақобатчи бўлиши мумкин.

Хабарларни э-майл орқали олинг: 



Teglar: Audi

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar