Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

21.01.2016

Kia автоном бошқарув тизими учун алоҳида бренд ташкил этди

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 237
Kia автоном бошқарув тизими учун алоҳида бренд ташкил этди

Kia компанияси янги Drive Wise брендини яратганини маълум қилди. Мазкур ном остида айни пайтда ишлаб чиқилаётган барча юқори технологияли ҳайдовчиларга ёрдам тизимлари (Advanced Driver Assistance Systems, ADAS) бирлаштирилади.

Режага кўра, ADAS тизимлари ўрнатилган илк автомобиллар 2020 йилдан туркум равишда ишлаб чиқарилади, 2030 йилга келиб эса Kia биринчи ҳайдовчисиз бошқариладиган машина маркасини тақдим этади. Автоном транспорт воситалари асосида автомобиллар ўртасида алоқа ва ахборот алмашиш (Vehicle to Vehicle, V2V), машина ва инфратузилма объектлари (Vehicle to Infrastructure, V2I) ҳамда автомобиль ва бошқа ҳар қандай объектлар (Vehicle to Everything, V2X) технологиялари ётади.

Компания матбуот хизмати хабарига кўра, Drive Wise тизими барча йўл ҳаракати иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқарилмоқда. Ҳайдовчига ёрдам технологиялари ҳаракат пайтидаги энг катта эҳтимолий хавфларни бартараф этиб, бошқарувчининг толиқишини камайтиради, шунингдек, ҳайдовчи ва автомобиль ўртасидаги мулоқот усулларини ўзгартиради, ўртадаги ахборот алмашинув даражасини пасайтиради. Булар янги — инсон ва автомобиль ҳамкорлиги тизими (Human Machine Interface, HMI) ёрдамида амалга ошади. Масалан, ишораларни тушуниш, бармоқ изларини ўқиш, мобил қурилмаларга уланиш ва ҳоказо.

Kia автоном бошқарув тизими учун алоҳида бренд ташкил этди

Янги технологиялари қаторида автомагистраллар бўйлаб ҳаракат ассистенти (Highway Driving Assist, HDA) ҳам тилга олинган. Мазкур тизим йўллардаги қаторларни ажратиб турган чизиқларни илғаш (Lane Guidance System, LGS) ва мослаштирилган интеллектуал круиз-назорат (автомобилнинг доимий тезлигини назорат қилувчи тизим)ни ҳам ўз ичига олади. HDA олдинда кетаётган машина билан масофани бир меъёрда ушлаб, автомагистралнинг битта полосасида ҳаракатланишни таъминлайди, навигацион тизимлар маълумотлари асосида тезлик режимини назорат қилиб туради. Мазкур функция магистралларда хавфсиз қувиб ўтишни ҳам таъминлаши кўзда тутилган.

Тирбандликлар ассистенти (Traffic Jam Assist, TJA) эса тиқилинчлардаги ҳаракат давомида ҳайдовчиларга кўмакка келади. Мазкур тизим бир қатор датчиклар билан таъминланган бўлиб, машинани бошқа автомобиллар билан хавфсиз масофани сақлаш, уни ўз қаторида ушлаб туриш каби вазифаларни бажаради.

Бундан ташқари, 2020 йилга қадар Kia компанияси масофадан автоматик парковка тизими (Remote Advanced Parking Assist System, RAPAS)ни ҳам тақдим этишни режалаштирган. Янги технология автомобилни мустақил равишда автотураргоҳга жойлашишини таъминлайди. Бунинг учун ҳайдовчи автомобилидан маълум масофада турган ҳолда калитдаги тугмачани босиши кифоя қилади.

Юқорида санаб ўтилган барча янги тизимлар ҳар қандай ҳолатда бошқарувни ҳайдовчининг қўлига топширишга мўлжалланган бўлиб, бошқарувда инсон омили ҳам иштирок этишини таъминлайди.

Хабарларни э-майл орқали олинг: 



Teglar: Kia

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar