Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

21.01.2016

2015 йилда Россия бозорини 62 русум тарк этди

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 373
2015 йилда Россия бозорини 62 русум тарк этди

Ўтган йили Россияда машиналар савдоси 36 фоизга пастлаши билан бирга турфа автомобиль русумлари камайиб кетиши кузатилди. Автосалонлардан 62 русум йўқолиб қолди. Бунинг сабаби кўпчиликка маълум: рубль курсининг пастлаши туфайли авто ишлаб чиқарувчилар рақобатбардош нархни сақлаб туролмади.

Чиқиб кетган машиналарнинг энг кўпи General Motors ҳиссасига тўғри келади: саккизта Opel русуми ва яна саккизта Chevrolet.

2015 йилда Россия бозорини 62 русум тарк этди
Chevrolet Orlando Россияда энг кўп сотиладиган компактвэн эди

2014 йилнинг декабридаёқ SsangYong автомобилларининг келтирилиши тўхтатилган эди. Шундан бери дилерлар омборда сақлаб қўйилган русумларни сотишган. 2016 йил январига келиб кўргазма майдончаларида фақат Actyon кроссовери қолган, у ҳам яқинда тугайди. Хитойнинг Great Wall фирмаси ҳам худди шундай ҳолатда: машина йиғиш ва импорт қилиш тўхтатилганига бир йилдан ошди, омбордаги захиралар тугаёзди.

2015 йилда Россия бозорини 62 русум тарк этди
SsangYong Actyonни ҳозирча дилерлардан топса бўлади, аммо бир йилдан бери келтирилмаяпти

Honda эса дилерлар билан ишлашнинг янгича тартибига ўтган: энди сотувчилар марказий импорт омборини четлаб ўтиб компания заводларига ўзлари буюртма беришади ва дарҳол ўз киссаларидан пулини тўлашади. Honda CR-V кроссовери сотиляпти, баҳоргача Honda Pilot русуми ҳам етади, Civic ва Accord эса қолмади ҳисоб.

2015 йилда Россия бозорини 62 русум тарк этди
2008 йилда Honda Civic савдоси энг қизғин йил бўлиб қолди. Ўша йили 36 минг нусха сотилган эди

Россия автобозоридан Ford (Galaxy, S-MAX, Ranger, Edge), Nissan (Navara, NP-300, Teana), Renault (Logan биринчи авлод, Scenic, Latitude), Citroen (DS5, C1, C4-хэтчбек), Mazda («иккилик», «бешлик», CX-9) ва Toyota (Auris, Verso, Venza) русумларининг қораси ўчди. Volkswagen (Touran, Scirocco) ва Suzuki (Splash, Swift) русумларининг сафи сийраклашиб қолди.

2015 йилда Россия бозорини 62 русум тарк этди
 Nissan Teanaнинг бозори Toyota Camryдан кўра сустроқ эди

Hyundai-Kia концерни эса кўп нарса йўқотмади: фақатгина Hyundai Grandeur седани чиқиб кетди холос. Олиймақом (премиум-класс) машиналардан BMW, Mercedes ва Audi (дизель русумлари камайди) қолган. Аммо икки эшикли Infiniti Q60 ва Lexus CT 200h гибрид хэтчбеки бозорни тарк этишни афзал кўрди.

2015 йилда Россия бозорини 62 русум тарк этди
Hyundai Grandeur Кореянинг энг машҳур автомобиллари бешлигига киради, лекин Россиянинг эмас

АвтоВАЗ декабрга келиб хэтчбек ва универсал кузовли Приора ишлаб чиқаришни тўхтатди, седаннинг эса икки оддий комплектацияси қолди холос.

2015 йилда Россия бозорини 62 русум тарк этди
Бундан буён Лада Приора фақат седан кузови билан ишлаб чиқарилади

Россия бозорларига олиб кирилиши мўлжалланган машиналар кам эмас эди, аммо инқироз туфайли кирита олишмади. Остонадан қайтган машина русумлари орасида Chrysler 300C, Fiat 500X, Mazda CX-3, BMW Active Tourer иккинчи туркуми, Opel Corsa, Skoda Fabia, SsangYong Tivoli ва Ford Mustang ва Renault бор.

Хабарларни э-майл орқали олинг: 



Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar