Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

19.01.2016

Машинани қиздириш фойдасиз ва зарарлидир

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 322
Машинани қиздириш фойдасиз ва зарарлидир

Қиш фаслида Ўзбекистонда ва умуман бошқа совуқ ўлкаларда автомобилни юргизишдан олдин қиздириш одати бор. Олимлар бундан наф йўқ, қолаверса, атроф-муҳитга зарар етказилади ҳамда ёнилғи ва вақт бекор сарфланади, дейишмоқда.

Маҳалла ва микрорайонлардан эрталаб ўтар экансиз, гараж ёки дарвоза олдида ўт олиб турган машиналарга кўзингиз тушади. Ҳайдовчида масофадан ўт олдириш қурилмаси бўлса иш осон кўчади, бироқ кўпчилик ҳайдовчилар муздек машина ичига ўтириб унинг қизишини кутиб ўтиришади.

Одамлар шундай қилинса, совуқда машина ҳайдаш осонлашади, қаҳратонда темир тойчоқни дарҳол юргазиш зарарли, деб ҳисоблайди. The Washington Post газетаси бу ақидани рад этиб, замонавий автомобилларни олдиндан қиздиришга ҳожат йўқлигини уқтиради.

Машинани қиздириш фақат ўзбеклар ёки русларнинг одати эмас. 2009 йилда ўтказилган сўровномага кўра, ҳаво ҳарорати нолдан тушган даврда америкаликлар ҳам автомобилини юргазишдан аввал беш дақиқа қиздириб олиши аниқланди.

Нимага двигателни қиздиришнинг ҳожати йўқ?

Асли бунда ҳам қисман ҳақиқат бор. Биринчидан, совуқ мотор ёнилғини ўртача 12 фоизга кўп “ейди”. Иккинчидан, қишда мотор секинроқ исийди.

Карбюраторли эски машиналарни олдиндан қиздириш мақбул амалдир, чунки агрегат зарурий ҳароратгача исимаса, машина ўчиб қолиши мумкин. Аммо 1980-90-йиллардан бошлаб карбюратор инжекторга алмашди, унда эса ёнилғи ва ҳаво аралашувини махсус датчиклар назорат қилади. Инжекторли двигателни қиздириш шарт эмас, чунки ёнилғи-ҳаво аралашмасини датчик назорат қилади ва керакли ҳароратга мослаб беради.

Шундай қилиб, замонавий двигателни узоқ қиздириш шарт эмаслигини таъкидлаймиз. Автомобилсозлик мутахассиси фикрига мувофиқ янги машинани 30 сониядан узоқ қиздириб туришнинг кераги йўқ, чунки у йўл юрганида яхшироқ қизийди.

Машинани қиздириш фойдасиз ва зарарлидир

Двигателни қиздириш ҳавони ифлослантиради

Двигатель салт ишласа иссиқхона газлари кўп ажралиб чиқади, ёнилғи исрофи ортади, бу, нафақат, табиатга, балки, ҳайдовчининг чўнтагига ҳам зиён етказади.

Машинани қиздириш зарурияти йўқлигини кўрсатиш учун Канаданинг табиий ресурслар Вазирлиги бир тажриба ўтказди. -18 даража совуқда уч автомобиль турлича муддатларда қиздирилди ва белгиланган масофани босиб ўтишди.

Беш дақиқа қиздирилган машинанинг ёнилғи сарфи 7-14 фоизга, ўн дақиқа қиздирилганиники эса 12-19 фоизга ошди. Бундан ташқари, двигатель қанчалик катта ҳажмда бўлса, мотор салт ишлаганида ёнилғини шунча кўп сарфлайди. Яъни замонавий автомобиллар йўл юрган сари бензинни тежаш хусусиятига эга бўлади,  салт ишлаганида эса ёнилғини “еб қўйиб” двигатель самарадорлиги пастлайди.

Ҳайдовчининг харажати ортиши билан бирга атмосферанинг ифлосланиш жараёни ҳам тезлашади. 2009 йилда Energy Policy журнали америкалик ҳайдовчиларнинг автомобиллари салт ишлаш жараёнида ҳавога чиқариб ташлаган зарарли моддаларнинг умумий миқдорини ҳисоблаган. Ҳайдовчилар совуқ фаслда фақатгина машина қиздириш жараёнида эмас, бирортасини кутишда ёки машина тиқинига тушиб қолганида ҳам моторни ўчиришмайди. Ҳисоб-китобларга кўра АҚШдан чиқарилган барча иссиқхона газларининг 1,6 фоизи салт ишлаган двигателлар ҳиссасига тўғри келар экан. Таққослаш учун: бу металлургия саноати чиқарган зарарли моддалардан икки баробар ортиқдир.

Машинани қиздириш фойдасиз ва зарарлидир

Ҳайдовчилар двигателнинг беҳожат ишлашини қисқартиришса, дунё бўйлаб 5,9 млрд долларлик ёнилғи иқтисод қилинади (2008 йилги нархларга асосланган). Ҳавога чиқарилувчи зарарли моддалар эса сода, алюминий ва оҳак ишлаб чиқариш саноати чиқиндиларини қўшгандаги миқдор бараварида камаяди.

Хабарларни э-майл орқали олинг: 



Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar