Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

16.01.2016

Самарқандда ноқонуний такси ҳайдовчиларига қарши кураш бошланди

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 293
Самарқандда ноқонуний такси ҳайдовчиларига қарши кураш бошланди

taxi

[/i]Share to Facebook [/i]Share to Twitter [/i] [/i] [/i] [/i]

Самарқанд вилоятида ноқонуний такси ҳайдовчиларига қарши кураш ҳамда транспорт инфратузилмасини яхшилаш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилади. Бу ҳақда Sputnik агентлиги вилоят ҳокимиятидаги ахборот манбасига таяниб хабар бермоқда.

Солиқчилар ИИБ Йўл харакати хавфсизлиги бошқармаси вакиллари билан биргаликда ноқонуний такси ҳайдовчиларини аниқлаш бўйича рейд тадбирларини кучайтириш, бунинг учун вилоятнинг ҳар бир туманида махсус гуруҳлар ташкил этишни режалаштирган.

Ўтган 2015 йили йўловчилар ва сайёҳларга транспорт хизматларини кўрсатиш сифати бўйича ўтказилган махсус мониторинг жараёнида бир қатор камчиликлар аниқланган эди. Махсус тузилган рейд гуруҳлари йўлларда 145 мингдан зиёд транспорт воситасини текширувдан ўтказиб, 1,5 минги йўловчиларни лицензиясиз ташигани, 472 нафари зарур ҳужжатларсиз автомобиль бошқаргани аниқланди. 517 ҳолатда эса ўрнатилган газ баллонлари текширувдан ўтказилмагани маълум бўлди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари маълумотларига кўра, вилоят ҳудудида 5 мингдан зиёд такси ҳайдовчилари лицензиясиз ва техник ҳамда тиббий кўрикларсиз фаолият кўрсатган. Улар аҳоли кўп тўпланадиган жойларда тартибсиз тураргоҳларни ташкил этиб, тирбандликлар ва йўл-транспорт ҳодисаларига сабаб бўлишмоқда.

Бугунги кунда Самарқанд вилоятида йўловчиларни ташишга ихтисослашган 142та ташкилот фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг паркида 800та автобус, 2100та микроавтобус ва 2400та такси, жами бўлиб 5300та транспорт воситаси мавжуд.

Манба: Kun.uz

Хабарларни э-майл орқали олинг: 



Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar