Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

08.01.2016

BMW i8 ёки эртанги кун электроникаси қандай бўлади?

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 386
BMW i8 ёки эртанги кун электроникаси қандай бўлади?

Лас-Вегасда ўтказиладиган CES (Consumer Electronics Show) истеъмолчи электроникаси кўргазмаси кўпчиликка таниш. Таниқли компаниялар бу ерда энг сўнгги янгиликларини, жумладан, концепт-карларини намойиш этишади. Масалан, BMWга қарашли бурчакда тажрибавий версия BMW i Vision Future родстери турибди. Тўғри, у томи йўқ шаклда ишланган. Томи йўқлиги бир нави, эшиги ҳам йўқ – бу кўргазма иштирокчилари синчиклаб томоша қилишлари учун.

BMW i8 ёки эртанги кун электроникаси қандай бўлади?

Машина ичида бизга таниш тугмалар ва тутқичлар қолмаган ҳисоб. Маълумотларни акс эттириш учун уч дисплей бор. Ускуналар комбинацияси ўрнидаги экран спидометр, йўналтирувчи компьютер, огоҳлантириш ва билдиришлар учун мўлжалланган. Олд ойнада навигация маълумотлари, машина тезлиги ва йўл бўлагидаги чекловлар акс этади. Қолган маълумотлар учун олд панелнинг устида каттакон дисплей ўрнатилган. унинг кенглиги 40 см, диагонали 21 дюйм.

BMW i8 ёки эртанги кун электроникаси қандай бўлади?

Машинани, деярли, тўлиғича овоз ва ишора билан бошқарилади: AirTouch тизимининг сенсор ва камералари олд панелга ўрнатилган. Тизим тачскрин принципида ишлайди, фақат бармоқни экран сиртида эмас, ҳавода юритилади. “Босиш” учун худди сенсор экран ёки клавиатура тугмасини босган каби бармоқни ҳавода олдинга қисқа юритиб- тортилади. Рулда ўтирган кўйи босиш учун ҳар эҳтимолга қарши ҳақиқий тугмалар ҳам қолдирилган. Ўрта тоннелдаги чарм қоплама остида кичкина сенсор панелча бор.

BMW i8 ёки эртанги кун электроникаси қандай бўлади?

Салондаги мультимедиа тизимини машина эгасининг смартфони билан мувофиқлаштириб, экранда фақат ҳайдовчининг ўзи учун зарурий  маълумотни акс эттириш имкони бор. Ўз навбатида смартфонга автомобилдаги барча ахборотни ўтказиб олса ҳам бўлади.

BMW i8 ёки эртанги кун электроникаси қандай бўлади?

Кўргазмадаги прототиплардан яна бири BMW i8 Mirrorless купесидир. Орқани кўрсатувчи ойналари ўрнига камера ўрнатилган. Концепт-кар шугина нодир функциясини кўз-кўз қилаётибди, ваҳоланки, темир йўл транспортида бундай камералар аллақачондан бери қўлланиб келяпти, дейсизми? BMW эса вазиятга мутлақо бошқача ёндашган: учта камерадан олинган сигнал асосида салондаги марказий экран объектнинг яхлит тасвирини вужудга келтириб беради. Камералар машина ортидаги зонани тўла қамраб олади, электроника эса эҳтимолий хатарни қизил ва сариқ рангда белгилаб кўрсатади.

BMW i8 ёки эртанги кун электроникаси қандай бўлади?

Хўш, серияли ишлаб чиқарилувчи автомобиллар қачон бу технологиялар билан жиҳозланади? Яқин қолди, чунки технологик масалалар ҳал қилиб бўлинди.

Хабарларни э-майл орқали олинг: 



Teglar: BMW

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar