Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

28.12.2015

Matiz Россия бозоридаги энг арзон автомобиль деб тан олинди

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 789
Matiz Россия бозоридаги энг арзон автомобиль деб тан олинди

«Российская газета» нашри 2015 йилнинг декабрь ойидаги энг арзон янги автомобиллар ўнлигини тузиб чиқди. Мазкур рўйхатнинг биринчи поғонасида Ravon Matiz номи тилга олинган бўлиб, бугунги кунда ушбу  ихчам машина Россияда 314 минг рублдан сотилмоқда.

Айни пайтда мазкур автомобильнинг базавий намунаси беш босқичли механик тезлик узатмалар қутиси билан ишлайдиган 0,8 литр ҳажмли 51 от кучига эга мотор билан таъминланган бўлиб, унда хираланишга қарши салон ва асферик ён ойналар, орқа эшиклар ва ойналарни болалардан блоклаш тизими, шунингдек, туманга қарши орқа ёриткичлар ҳам жой олган.

Хитойликларнинг «ifan Smily кичик хэтчбеки эса иккинчи ўринни эгаллаган. Standart жамланмаси билан мазкур автомобиль 319 900 рублдан таклиф қилинмоқда. Ташқи томондан британиянинг Mini Cooper`га ўхшаш машина 89 от кучига тенг 1,3 литрли мотор билан таъминланган.

Кейинги ўринларда Lifan Smily New (364,9 минг рубль), Lada Granta (368,9 минг рубль), Lifan Solano (379,9 минг рублдан бошланади), Lada Granta (388,5 минг рублдан), Geely GC6 седани (389 минг рублдан) Chery Bonus (389,9 минг рубль), Renault Sandero хэтчбеки (399 минг рубль), Chery Very хэтчбеки (399999 рубль) ва Datsun on-DO (400 минг рублдан бошланади) қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, Ravon Matiz ситикарининг янги авлоди Россияда 2016 йилнинг март-апрель ойидан савдога чиқарилиши хабар қилинган.

Маълумотларга кўра, 2016 йилнинг биринчи қисмида Россия бозорида Ravon Matiz ва Geely GC6 нархлари ўсиши кутилмоқда. Ўз навбатида, бошқа арзон автомобиллар ҳам пайдо бўлиши кутилмоқда. Хусусан, февраль ойида нархи 380 минг рубль атрофида бўладиган Lada Priora ҳамда май ойида 250 минг рублдан таклиф этиладиган Bajaj Qute автомобиллари бозорга чиқиши мумкин.

Россия топ-10 рейтингига 379 минг рублдан бошланадиган Ravon Nexia автомобилининг кириши кутилмоқда.



Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar