Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

18.12.2015

Тажрибасиз ҳайдовчининг йўлдаги ўн хатоси

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 330
Тажрибасиз ҳайдовчининг йўлдаги ўн хатоси

“Ў” ҳарфи ва ундов белгисини кўрмасданоқ рулда тажрибасиз ҳайдовчи ўтирганини пайқаш мумкин. Янги ҳайдовчилар жуда оддий, бир хил хатоларга йўл қўйишади. Хатоларни такрорламаслик учун ўз-ўзига четдан боқиб, сабабини излаб кўриш керак, токи бошқа қайтарилмасин. Қуйида тажрибасиз ҳайдовчилар энг кўп содир қиладиган хатоларини санаб ўтамиз.

  • Йўл чеккасига ёпишиб юриш. Қаршидан келаётган машина билан тўқнашиб кетиш хавфи ҳамиша тажрибасиз ҳайдовчини таъқиб қилади. Аммо йўл ёқасига ёпишиб юрса, баллонга мих ёки синган шиша кириб кетиб чўнтакдан анча маблағни олиб чиқиб кетади.
    Тажрибасиз ҳайдовчининг йўлдаги ўн хатоси
  • Йўл белгиларига қарашга улгурмайди. Автомобилни бошқаришга берилиб кетганидан, кўпинча йўл белгилари эътибордан четда қолиб кетади. Бунинг оқибати ҳақида огоҳлантиришнинг ўзи ортиқча.
  • Мусиқа ёки радиони ёқиб қўяди. Мусиқа тинглаш кимга ёқмайди? Аммо ҳайдашни ўрганиш вақтида бу чалғитади. Айниқса, баланд овозда мусиқа қўймаслик керак, акс ҳолда йўлдаги ҳайдовчиларнинг огоҳлантирувчи сигналини эшитмай қолиш мумкин.
    Тажрибасиз ҳайдовчининг йўлдаги ўн хатоси
  • Тезлиги бир текисда эмас. Кимдир хавотирда жуда секин ҳайдайди, бошқа биров эса газ босишга зўр беради. Ўрганувчи ўртача тезликда бир текис ҳайдагани маъқул.
  • Кўзгуга қарамайди. Йўлда фақат олдинга эмас, ён ва орқа томонга ҳам қараб юриш керак. Бунинг учун ён кўзгу ва орқани кўрсатувчи кўзгулар бор. Ҳар қандай манёврни тўлиқ хавфсиз амалга ошириш учун атрофни назоратда тутиш лозим.
    Тажрибасиз ҳайдовчининг йўлдаги ўн хатоси
  • Оралиқ масофани сақламайди. Айниқса, йўлдаги зич машиналар оқимида масофани сақлаш жуда муҳим, чунки тез келаётганда олдиндаги машинага етмасдан тормоз босишга улгурмай қолиши мумкин.
    Тажрибасиз ҳайдовчининг йўлдаги ўн хатоси
  • Уловчи механизмни (сцепление) тўғри босишни билмайди. Тўғри, “автомат коробка”га ўрганиш осон, аммо механик тизимга ҳам тезгина ўрганса бўлади. Энг муҳими тепкини бир текисда босишдир. Кескин босса, нафақат, машина ўчиб қолади, балки уловчи механизм ейилиб кетади.
    Тажрибасиз ҳайдовчининг йўлдаги ўн хатоси
  • Ўта кескин тормоз бериш. Бунда машина қўққисдан кутилмаган жойда тўхтайди. Қолаверса, замонавий автомобиллар тормоз тепкиси ўта сезгир бўлиб, куч билан босишнинг зарурияти йўқ.
    Тажрибасиз ҳайдовчининг йўлдаги ўн хатоси
  • Об-ҳаво шароитини эътиборга олмаслик. Лойгарчилик ёки музламада янги ҳайдовчи тамом гангиб қолади. Бундай пайтда назарияни унутмасдан, тормозланиш йўли узоқроқ бўлиши ва машина “итоаткор” бўлмаслигини ёдда тутилади.
    Тажрибасиз ҳайдовчининг йўлдаги ўн хатоси
  • Тезлик ва оралиқ масофани ҳис қилмайди. Бошловчи ҳайдовчи қаршидан келаётган ёки параллел кетаётган автомобиль билан орасидаги масофа ва унинг тезлигини чамалашда қийналади. Аммо бу кўрсаткичларни қувиб ўтиш манёврида эътиборда тутиш шарт.
    Тажрибасиз ҳайдовчининг йўлдаги ўн хатоси


  • Похожие музыки

    Похожие клипы

    Добавить комментарий

    avatar