Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

16.12.2015

Москва кўчалари яп-яланг бўладими?

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 370
Москва кўчалари яп-яланг бўладими?

Бир гуруҳ жамоатчилик фаоллари Россия пойтахтида белгиларсиз яп-яланг кўчалар барпо қилиш ташаббуси билан чиқишди. Улар Европа тажрибасидан ўрнак олишганини таъкидлашмоқда. Фаоллар ишонтиришича, йўл белгиларисиз ва тротуарсиз шип-шийдон кўча ҳайдовчи ва пиёдалар учун хавфсиз ва қулай бўлади.

Автомобиллар бир томонлама ҳаракатланувчи тор кўчани “Россия” телеканали мухбирлари кузатган. Кўча чети бўйлаб бир қанча йўл белгилари ўрнатилганлигига қарамай, аксарият ҳайдовчилар унга эътибор қилмайди. Бу чигалликдан ҳайдовчиларни қутқариш ва йўлдаги хавфсизликни таъминлаш мақсадида фаоллар ҳамма йўл белгилари ва ишоратларни олиб ташлашни таклиф қиляпти. Шунингдек, тротуарга тўрт қиррали тош тўшаб асосий йўл билан баробарлаштириш таклифи берилган. Бу тахлит “инновацион” кўчага киришда “белгиларнинг кириш гуруҳи” (“входная группа знаков”) ўрнатилади.

Лойиҳа муаллифлари, ҳамма гап инсонлар психологиясида, дейди. Янгича тартиб жорий қилинганида пиёдалар мавқеи биринчи ўринга чиқади ва йўлнинг қаеридан ўтишни олдиндан ўйламайди, ўз навбатида ҳайдовчилар ҳушёр тортиб йўлда сезгир юради, автомобиллар тезлиги ўз-ўзидан сусаяди.

Муаллифлар ғоя Европа тажрибасига асосланганини, бу кашфиёт эмаслигини таъкидлашмоқда. Европадаги шаҳар марказларида ҳаракатни тартибга солинганида, йўл-транспорт ҳодисалари 30 фоизга камайган, чунки ҳайдовчилар йўлдаги масъулиятни зиммасига олиши лозимлигини англаган эди.



Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar