Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

14.12.2015

Собиқ совет машиналари нималарга қодир?

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 400
Собиқ совет машиналари нималарга қодир?

Европа ва кунчиқар мамлакатларининг оҳанжамали автомобиллари олдида собиқ совет машиналари “тоғора”нинг ўзи дейсизми? Адашасиз, шундай вазиятлар бўладики, чет эл машинаси ип эшолмай қолиши мумкин. Марҳамат, ушбу видеоларни охиригача кўринг.

  • КамАЗ
  • Бу паҳлавон юк машинаси рақибларини доим чўчитиб келган. Ўнқир-чўнқирликларга КамАЗ ҳеч бўй бермасдан газ беришини кўрганмисиз? Учиб ўтишини томоша қилинг.

  • Запорожец
  • Запорож деган халқона автомобиль тўғрисида қанчадан-қанча латифалар тўқилганига қарамасдан орқа узатмага эга автомобилча тортишига эътибор беринг. Видеодаги ҳаворанг “Запорож” чиқаётган тепалик қиялиги неча градусга боради, чамалаб кўринг.

  • ГАЗ
  • Энг биринчи бўлиб енгил русумли седанга тўла узатмани жорий қилган ким? Audi ёки Subaru? Ундай эмас. Танишинг: бу янгиликни ГАЗ-61лар муаллифи совет конструктори Виталий Грачев киритган. Синов пайтида унинг машинаси 40 градус баландликка қийналмай ўрлаган.

  • УрАЛ
  • Советлар мамлакатида йўлсизлик масаласи доимо мавжуд бўлган. Оддий автомобиль учун мўлжалланмаган йўлда юриш керакми, керак! Қишда, йўл балчиқ, аталасимон лой, атроф эса ўрмон. Мана УрАЛ нима учун ишлаб чиқарилган.

  • Шнекоход ЗиЛ
  • Шнекороторли вездеход олдинга, орқага ва ҳатто, ёнга ҳам юради! Тўғри, асфальт йўлда бу машинани ҳайдаб бўлмайди. Аммо оёқ етмаган чекка жойларда унинг олдига тушадигани йўқ. Юқорида эсланган Виталий Грачев шнекоход билан тажриба ўтказган.

  • Пневмоход
  • Бу юмшоққадамли ўрмаловчи машинани Лихачёв заводида ясашган. Кўринишидан автомобиль эмас, аммо трактор деб ҳам бўлмайди. Занжирида пневматик баллонлар илаштирилганлиги сабаби нимада? Томоша қилинг.

  • Витязь
  • Бу ҳам танкка ўхшаш занжирли. Аммо ўта ўтувчанлик хусусияти билан барчасини доғда қолдиради. Икки бўғимли вездеход семизқурт сингари исталган томонга букила олади. Зарур бўлса, тиркамаси ҳам фаоллашади ва қарама-қарши томонга торта олади! Қуруқликда ҳам, сувда ҳам! “Витяз” танк ботиб қолган жойлардан ҳам ўта олади.



    Похожие музыки

    Похожие клипы

    Добавить комментарий

    avatar