Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

10.12.2015

Дунёнинг энг хавфсиз автомобиллари рейтингида Chevrolet`нинг учта модели олий мукофотга эга бўлди

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 439
Дунёнинг энг хавфсиз автомобиллари рейтингида Chevrolet`нинг учта модели олий мукофотга эга бўлди
ELLO

Американинг йўл хавфсизлиги суғeрта институти (IIHS) томонидан 2016 йил учун Шимолий Америка бозорига тақдим этилган энг хавфсиз автомобиллар рейтиги тузиб чиқилди.

Мазкур рўйхатга Top Safety Pick+ 2016 мукофотини қўлга киритган 48та автомобиль киритилди. Шунингдек, яна 13та модел қуйироқ даражадаги Top Safety Pick 2016 мукофотига сазовор бўлди. Таъкидлаш жоизки, 2015 йилги натижалар билан солиштирилганда, энг хавфсиз автомобиллар рўйхатидаги моделлар сони 10тага камайган.

Маълумки, IIHS синовлари бу борада жаҳондаги энг қаттиққўл саналади. 2015 йилда эса краш-тестлар усули янада кучайтирилди. Масалан, юқоридаги мукофотлардан бирини қўлга киритиш учун автомобиль энг камида олддан содир бўладиган тўқнашувларни бартараф этишга хизмат қилувчи базавий тизимга эга бўлиши керак.

Шундай қилиб, IIHS синовлари натижаларига кўра, Toyota автомобиллари дунёдаги энг ишончли уловлар деб топилди. Япон маркасининг 10та модели Top Safety Pick+ мукофотига эга бўлди. Иккинчи ўринда эса 8та Top Safety Pick+ ва битта Top Safety Pick мукофотини қўлга киритган Honda русумли автомобиллар эгаллади. Еттита Top Safety Pick+ мукофотини тўплаган Volkswagen компанияси учинчи ўринни банд этди. Унинг VW ва Audi автомобилларига эгалик қилаётган харидорлар ҳам бирмунча хотиржамроқ машина бошқаришлари мумкин.энг хавфсиз автомобиллар рейтингида Subaru ва Volvo моделлари ҳам жой олди.

Эътиборлиси, рейтингнинг ўрта нарх тоифасидаги хавфсиз автомобиль сифатида Chevrolet Malibu Limited модели тилга олинди. Ўрта ҳажмли машиналар ичида эса Chevrolet Equinox модели Top Safety Pick+ 2016 мукофотини қўлга киритди. Chevrolet компаниясининг Chevrolet Sonic автомобили эса ихчам автомобиллар рўйхатида худди шу мукофотга эга бўлди.



Teglar: Chevrolet

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar